16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:48
Сиёсат 👁 3,184

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига  2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган  сайлов натижалари тўғрисида АХБОРОТ

2014 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайловлар жамиятимиз ҳаётидаги катта сиёсий воқеаларнинг бири бўлди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий амал қилган ҳолда, демократик асосда ошкоравий тарзда уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан кейин Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2014 йил 26 сентябрдаги сессияси қарори билан Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси тузилди.

Туман сайлов комиссияси томонидан 2014 йил 21 декабрда ўтказиладиган Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан туман Кенгашига сайлов бўйича туманда 30 та сайлов округи тузилди.

Сиёсий партияларнинг аризаларига ва тақдим этган ҳужжатларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан туманда фаолият кўрсатаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат” социал демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман ташкилотларига туман сайлов комиссияси томонидан сайловда қатнашишга ижозат берилди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 58 та сайлов участкалари тузилди, 57 та участка сайлов комиссияларининг таркиблари 11 нафардан ва 1 участка сайлов комиссиясининг таркиби 5 нафар аъзодан иборат ҳамда 30 та туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 9 нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланди. Участка сайлов комиссиялари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида ташкил этилди ҳамда сайлов участкалари қонунга ва Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларга асосан тўлиқ жиҳозланди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилди. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан депутатликка номзод қилиб жами 107 нафар номзод кўрсатилди. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан 30 нафар, "Адолат” социал демократик партиясидан 16 нафар, "Миллий тикланиш” демократик партиясидан 29 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 30 нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 2 нафар депутатликка номзодлар кўрсатилди.

Туман сайлов комиссияси томонидан 107 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди. Депутатлар рўйхатга олингандан кейин ЎзХДП томонидан кўрсатилган 1 нафар, "Миллий тикланиш” ДП дан 1 нафар, ЎзЛиДеПдан 1 нафар, жами 3 нафар номзодлар депутатликка номзодликдан воз кечиш ҳақида ариза билан мурожаат қилдилар. Уларнинг аризалари қаноатлантирилди.

Сайловга доир барча материаллар "Тараққиёт кўзгуси” газетасида Қонунда кўрсатилган муддатларда эълон қилинди.

Туман бўйича 117673 нафар киши сайловчилар рўйхатига киритилиб, 2014 йил 21 декабрь кунги сайловда уларнинг 111303 нафари, яъни 94,6 фоизи иштирок этдилар. Овоз бериш натижаларига кўра, 30 та сайлов округидан депутатликка кўрсатилган 104 нафар номзоддан сайлов куни сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олган 29 нафари депутат қилиб сайландилар ва рўйхатга олиндилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашига 2-Чордара сайлов округида овозга қўйилган 4 нафар номзодларнинг ҳеч бирисайловчиларнинг 50 фоизидан ортиқ овозини олаолмаганлиги учун "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 45-моддасига асосан энг кўп овоз олган икки номзод бўйича ушбу сайлов округида 2015 йил 4 январь куни такрорий овоз бериш ўтказилиши белгиланди.

Анвар Камолов, туман сайлов комиссияси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019