16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:31
Жамият 👁 3,315

ҚИЗ БОЛА – ЭЛНИНГ КЎРКИ

ҚИЗ БОЛА – ЭЛНИНГ КЎРКИ

Бахтли оила қуриш, соғлом фарзандларни тарбиялаш ва уларнинг камолини кўришдек эзгу ният халқимизнинг орзу-интилиши, ҳаётий мақсадларининг узвий бир бўлаги ҳисобланади. Ота-боболаримиз азал-азалдан ўғилни уйлантириб, қизни турмушга беришни ўзларининг зиммасидаги вазифалардан бири сифатида билишади. Аммо, ҳар нарсанинг ўз вақти бўлганидек, оила қуришнинг ҳам ўз вақти-соати бор. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига кўра, никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланган. Албатта, бу ўғил ёки қиз шу ёшда оила қуриши шарт, дегани эмас. Афсуски, орамизда шундай ота-оналар учрамоқдаки, улар ўғлининг бошини эртароқ икки қилиб, қизини эртароқ турмушга беришга ҳаракат қилиб, фарзандлари бахтига зомин бўлишмоқда.

Ҳаёт тажрибаси ва мутахассислар фикрича, қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.Ҳали оқ-қорани танимаган, ҳаётнинг, турмушнинг нима эканлигини тўлиқ англаб етмаган, ҳам жисмоний, ҳам ақлий, ҳам психологик жиҳатдан ҳаётга тайёр бўлмаган қизларни турмушга бериш оиланинг мустаҳкам бўлишига, бўлажак фарзандларнинг соғлом бўлишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Айниқса, ёшларнинг оилавий ҳаётга маънавий ва иқтисодий тайёрлик даражаси оила мустаҳкамлигининг муҳим гарови ҳисобланади. Ҳали касб-ҳунар етуклигига эришмаган, бир касб-корнинг бошини тутмаган, оила масъулиятининг нима эканлигини англаб етмаган ёшлар турмуш қуришгач, ҳаёт ташвишлари олдида довдираб қолишади, бир-биридан айб излашга киришади. Бу ишга ота-она, қайнота-қайноналар ҳам қўшилишади. Бу ҳолат кўпинча бўлғуси онанинг саломатлигига, қолаверса, туғилажак фарзанднинг соғломлигига салбий таъсир кўрсатади. Натижада ёш онада руҳият бузилиши келиб чиқиб, бу оила мустаҳкамлигига путур етказади. Туманимизда ҳам ҳали касб-ҳунар коллежини битирмаган қизларни турмушга бериш ҳолатлари учрамоқда.

Айрим ота-оналар кўпинча қизининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали вояга етмаган қизини узатиш, "бир ташвишдан қутулиш”фикрига тушади. Бундай ҳолатларга кўпинча ёшларнинг "ақлсизлик” қилиб қўйганлигини сабаб қилиб, мажбурият билан тўй қилишимиз керак, деган ота-оналар ҳам учрайди. Тилимизда маънавий тубанлик деган ибора бор. Ана шу "ақлсизлик қилган” ёшларнинг маънавий тарбиясини ким берган? Албатта биринчи навбатда ота-она ва бошқа яқинлари. Қизларнинг енгил-елпи ҳаракатларининг ҳаммаси вақтида ота-она томонидан етарлича эътибор берилмаслиги, устини бут қилаяпман, едириб-ичираяпман, бўлди-да, деган ўйга бориб, улар тарбияси билан жиддий шуғулланмаганликдан юзага келади. Ваҳоланки моддий таъминотнинг ўзи етарлимикин?

Қиз болани ёшликдан оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳақида гап борганда, аввало унинг хулқ-атвори, ибо-ҳаёси, ички дунёсининг гўзаллиги, ҳаётда аёл қилиши керак бўлган рўзғор юмушларини ўрганиши, бирор касб-ҳунар эгаллаши назарда тутилиши лозим.

Соҳибқирон Амир Темур бобомиз билан боғлиқ шундай нақл бор: жангу-жадалдан кейин Соҳибқирон бобомиз дам олиб ўтирганларида унга бир қиз қабулига кириш учун жанжал қилаётганлигини айтишади. Амир Темур киришга ижозат беради. Шунда қиз аюҳаннос солиб кириб келади: "Сиз қандай одил подшоҳдирсизки, аскарларингиз бу қадар қутуришса, аскарларингиз қилаётган тажовузкорликдан хабарингиз йўқ. Улардан биттаси менинг номусимни топтади. Энди мен нима қиламан?”

Темур шу аскарни топиб келишни буюрибди. Аскардан шу гап рост-ёлғонлигини сўрабди. Аскар қўрқа-писа ростлигини айтибди. Лекин қизга ғазаб билан қараб, ўзинг рози бўлдингку, дебди. Амир Темур қизга ўн тилло беришни буюрибди. Қиз умрида бундай катта пулни кўрмаган, хурсанд бўлишни ҳам эътироз билдиришни ҳам билмай ҳоқоннинг оёғи остига ўзини ташлабди. Амир Темур унинг ҳолатини кузатибди. Қизчодирдан чиқиб кетибди. Соҳибқирон ҳалиги аскарга бориб қиздан шу пулни тортиб олиб келишни буюрибди. Аскар чопиб чиқиб кетибди. Бироздан кейин соқчилар уларни ҳоқон ҳузурига олиб келишибди. Аскар йигит олтинни ололмаган, тирналган юзидан қон оқарди. Қиз: "Бу аскарни қаранг, шунча қилган номуссизлигига қарамай сиз берган олтинни ҳам тортиб олмоқчи” дебди қўлидаги олтинни кўксига босганча. Шунда Буюк бобомиз қизга қараб: "Ҳа-а ана энди ўзингга келдинг, қизим, агар сен номусинги ҳам шу олтинни ҳимоя қилгандай ҳимоя қилганингда эди, бундай кўнгилсизликлар бўлмас эди”. Ҳоқон йигитга қараб шундай дебди: "Нафсини тийган йигит султон бўлур”. Қиссадан ҳисса шуки агар қизларимиз иболи, ҳаёли, андишали бўлсалар, йигитларимиз мард, ор-номусли, ғурурли, ҳалол бўлсалар ҳеч ким уларни номуссизликка мажбур қила олмас эдилар.

Дарҳақиқат, агар қизларимиз ибо-ҳаёли, андишали бўлса, ўзининг ориятини асраши бу - барча яқинларининг, қолаверса эл-юртнинг ориятини асраши деб тушунса, миллий урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлса, албатта бахтли оила қуриши шубҳасиз.

Қизларнинг эрта турмуш қуриши тиббий жиҳатдан ҳам хатарли ҳолат ҳисобланади. Ёш турмуш қуриш ва эрта она бўлиш аёлнинг жуда кўп имкониятларини чеклаши билан бирга, саломатлигига ҳам жиддий хавф солиши мумкин. Шунингдек, ёш келинчакнинг бир муҳитдан иккинчи муҳитга кўникиши ўта мураккаб жараён. Шундай пайтда унинг организмида физиологик, руҳиятида психологик ўзгаришлар юз беради. Шундай экан, соғлом оилани шакллантиришнинг асосий шартларидан бири - аёлнинг биологик ва маънавий етук ёшда турмуш қуришидир. Қизларнинг физиологик тўлиқ ривожланиши 20-21 ёшга тўғри келади.

Қолаверса, уларнинг оилавий ҳаётга руҳий, жисмоний, тиббий, маънавий жиҳатдан тайёр эмаслиги бир қатор салбий оқибатларга сабаб бўлади. Жумладан, фарзандни тарбиялаш, турмуш ўртоғи ва оила аъзолари билан муносабатларни ўрнатиш, рўзғор ишларини юритишда ёш келин қийинчиликларга дуч келади.

Туғилажак боланинг соғлом бўлишида ҳам ота-она, айниқса, онанинг ёши асосий ўрин эгаллайди. Психологик нуқтаи назардан олганда, ҳар қандай ёшда она бўлишнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Маълумки, 21 ёшда бош мия деярли ривожланиб бўлади, инсоннинг жисмоний ва психологик ҳолати барқарорлашади. Шунинг учун 21-25 ёшдаги аёлларнинг фарзандлари дуркун ва соғлом бўлиб туғилади. Эрта турмуш қурган ёшларнинг оиласида туғилган болалар билан ҳар томонлама балоғатга етиб, ҳаётда ўз ўрнини топгандан сўнг никоҳ риштасини боғлаган йигит-қизларнинг оиласида дунёга келган фарзандларнинг саломатлиги, интеллектуал даражаси ва бошқа кўрсаткичларида катта фарқ бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, эрта турмуш қуриш нафақат ёш аёлнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, балки унинг таълим олишида, жамиятдаги ўз ўрнини топишида ҳам тўсиқ бўлади. Шундай экан, ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни била туриб муаммолар гирдобига ташламанг, уларнинг бахтсиз бўлишларига сабабчи бўлманг!

Азиз ёшлар, Сиз – мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги, умид чироғисиз! Сизнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларингиз учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилган: 12 йиллик узлуксиз бепул таълим тизими жорий қилинган, юртимизнинг барча гўшаларида замонавий кўринишдаги мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, спорт мажмуалари барпо қилинган, турли тўгараклар фаолият юритмоқда. Шундай экан, ёшлик шижоатингизни ўқиб-ўрганиб, илм ва ҳунар эгаллашга сарфланг! Эрта турмуш қуриб, рўзғор юкини елкангизга олишга асло шошилманг!

Марям АҲМЕДОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019