16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:09
Жамият 👁 4,895

ТАШКИЛОТ РАМЗИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

ТАШКИЛОТ РАМЗИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ННТ ўз рамзий белгиларига эга бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шу мақсадда "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Бошқарувининг 2015 йил 14 августдаги йиғилиш баёни қарори билан ННТнинг рамзи лойиҳаси тасдиқланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2013 йил 12 де-кабрдаги ПҚ-2085-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом талабларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига ННТ рамзини рўйхатдан ўтказишни сўраб берилган ариза кўриб чиқилиб, 2015 йил 17 сентябрь куни ташкилотимизга ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 1-сонли гувоҳнома топширилди.

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи (эмблемаси) айлана ичида акс эттирилган она юрт, табиат ва ижодкорликни ифодаловчи бир неча тасвирлардан иборат.

Айлананинг ички тепа қисмида тонг пайтида азим тоғлар оша кўтарилиб келаётган қуёш тасвири акс эттирилган. Қуёш ер-у кўкка ёруғлик, нур ва илиқлик таратувчи сахийлик рамзи, отаётган тонг эса бутун борлиққа ризқ-насиба улашиладиган палла, ижодкорга илҳом бахш этувчи лаҳза ҳисобланади.

Қуёшнинг пастки қисмида акс эттирилган пурвиқор тоғлар кўҳна Жайхун бўйида ястаниб ётган Қоратов акси, рамзий маънода эса ижодкорни ижод чўққилари сари чорловчи илҳом манбаи ҳисобланади.

Тоғлар этагида мавж уриб оқаётган, неча минг йиллардан буён ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳаёт, икки соҳилда яшаб келаётган аҳолига ризқ-рўз ва илҳом бахш этувчи Амударё тасвири акс эттирилган.

Дарёнинг сўл соҳилида, рамзнинг пастки қисмида яшил майсаларга бурканган, Амударёнинг нажотбахш оби ҳаётидан баҳра олиб гуллаётган воҳа тасвирланган.

Рамзнинг марказий қисмида илм-маърифат рамзи бўлмиш китоб, китобнинг олд қисмида эса ижодкорлик рамзи саналмиш патқалам ва сиёҳдон тасвирланган. Китобнинг рамз ўртасида жойлаштирилишининг яна бир сабаби – илм-маърифат дарёнинг икки соҳилидаги элларни элларга, дилларни дилларга боғловчи восита эканлигидир.

Рамзнинг ташқи тепа қисмида, кўк рангли фондаги айлана ичига оқ ҳарфлар билан, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида "JAYXUN ILHOMLARI” ёзуви, унинг ҳар томони 3 та юлдузча (***) билан ажратилган пастки қисмида эса "NODAVLAT NOTIJORAT TASHKILOTI” деган сўзлар ёзилган.

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи тўғрисидаги низомга мувофиқ, ташкилот рамзи унинг Уставидаги мақсад ва вазифалари ҳамда фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур рамздан "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг расмий бланкларида, муҳр ва штампларида, гувоҳномаларда, плакатларда, баннерларда, кўргазмали қурол ва ўқув-услубий, бадиий адабиётларда, дипломлар ҳамда фахрий ёрлиқларда, ташкилот вимпелларида, эсдалик нишонларида, ходимларнинг махсус кийимларида, ташкилот аъзоларининг ягона нусхадаги аъзолик гувоҳномаларида, ташкилот томонидан қонун ҳужжат-ларига мувофиқ, унинг Устав бўйича амалга оширадиган фаолиятини молиялаштириш учун ташкил этиладиган босма оммавий ахборот воситалари муқоваларида, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситаларида, ташкилот манфаатларига мос келувчи барча ўринларда фойдаланилиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, мазкур рамз "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш, адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган ижодкорларни  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳисса қўшишдек эзгу мақсадини ўзида ифода этиб, ташкилот аъзоларини бу йўлда хайрли ишларга чорлаб турувчи маёқ вазифасини ўтайди.

 

Аҳмад НАФАСОВ, "Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019