16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Фан ва таълим 👁 4,844

БИТИРУВЧИЛАР ДОИМО ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРИМИЗДА

БИТИРУВЧИЛАР ДОИМО ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРИМИЗДА

Туман ХТМФМТТЭБ га қарашли 82 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб,  2015-2016 ўқув йилида жами 9-синфни битирувчи ўқувчилар 3189 нафарни ташкил қилди. Шундан 3016 нафари таълим ўзбек,  37 нафари рус,  47 нафари қорақалпоқ,  76 нафари қозоқ, 13 нафари туркман тилида олиб бориладиган мактабларнинг 9-синфларини тугатдилар.

Уйда якка тартибда ўқитилган 9-синф битирувчилари эса 7 нафарни ташкил этди.

9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш ҳамда эҳтиёжини аниқлаш мақсадида 2015 йилнинг декабрь, 2016 йилнинг февраль, апрель ойларида 3 марта сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровномаларни ўтказиш жараёнида 9-синфни битирувчилари, уларнинг ота-оналари, синф раҳбарлари, мактаб амалиётчи-психологи ҳамда мактаб раҳбарлари иштирок қилишди.

Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи-қизларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг касб-ҳунар танлашларига имкониятлар яратиш, касб-ҳунар ҳақида тушунчаларни етказиш  ва ўз севган касбини танлашда ҳамда келажакда танлаган касбида фидойи меҳнат қилса, оиласига бахт ва фаровонлик келтиришини англатишга кўмаклашиш мақсадида ҳамда "2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси”га асосан 7-9-синф ўқувчи-қизлари учун "Қиз боланинг касби – унинг бахти”, "Илм ол, ҳунар танла, Ватанинг кутар сени”, "Касб-ҳунар – қизлар келажаги”, "Ҳунарли қиз – юрт келажаги”, "Билимли қиз – фаришта, ҳунарли қиз – саришта” каби мавзуларда 1-15 февраль кунлари давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 4100 нафардан ортиқ 7-9-синф ўқувчи-қизлари иштирок қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июлдаги "Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 109-сонли қарори ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида 2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорликда жорий йилнинг февраль-май ойларида "Касблар фестивали” тадбири ўтказилди. Режа асосида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари билан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга саёҳатлар ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларнинг етук касб эгаси бўлиб етишишлари учун касблар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари, касбий билимларини ошириш, қизиқтириш ва онгли равишда касб танлашларига амалий ёрдам бериш мақсадида битирувчи ўқувчилар ўртасида "Мен танлаган касбнинг келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловнинг мактаб босқичида 9-синф ўқувчиларининг 3100 нафардан ортиғи иштирок қилишиб, мактаб босқичида ғолиб бўлган 75 нафари танловнинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Туман босқичида 75 нафар 9-синф битирувчиларининг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганилиб, 3 нафар ўқувчининг ижодий ишлари Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок қилиш учун тақдим қилинди.

Жорий йилнинг 20 июнь санасидан ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими  муассасаларига қабул бошланиб, 30 июнь санасигача 3189 нафар битирувчиларнинг ҳужжатлари тўлиқ топширилди.

Уларнинг 2794 нафари туманимизда фаолият юритаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига, 374 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги турли касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга, шунингдек, 7 нафари Тошкент шаҳри, 7 нафари Хоразм вилоятидаги касб-ҳунар коллежларига ўқишга жойлашдилар.

Кейинги йилларда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг касб танлашларига эътибор кучайтирилаётганлиги бежиз эмас. Чунки инсон танлаган касби, эгаллаган ихтисослигида бир умр меҳнат қилади. Шунинг учун бу ҳақдаги қарорни шошма-шошарлик билан шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Инсон ўзи севган касбида меҳнат қилиши унга завқ-шавқ бағишлайди, муваффақиятлар сари интилишига асос бўлади. Буларнинг ҳаммаси инсонга ўз фаолиятидан мамнунлик ҳиссини беради.

Шунинг учун ҳам мактаб таълимини тугатаётган ҳар бир ўғил-қизнинг касб-ҳунарни ўз иқтидорига яраша, онгли тарзда танлашига эришмоғимиз лозим.

И.РАЖАБОВ, туман ХТМФМТТЭБ ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва руҳий-педагогик ташхисини услубий таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари.

(Фото - http://navoiy.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019