16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:57
Фан ва таълим 👁 4,009

ТАҚДИР ТУҲФАСИ

ТАҚДИР ТУҲФАСИ

Интилиш

Ҳаёт – бамисоли бир тошқин дарё. Унинг пўртанали тўлқинлари аро сузмоқ, шовуллаган шовқинларидан руҳи-жонингни авайламоқ учун инсонга кучли ирода, чидам ва бардош керак. Инсон жисмида ана шу мўъжизавий сифатлар мужассам бўлсагина ҳаёт деб аталмиш улкан дарё тўлқинларига бўй бермайди, ҳеч қачон зиддиятлар қаршисида эгилмайди, қадлари букилиб, йиқилмайди, энг муҳими, беаёв синовлар олдида  енгилмайди, ҳар гал ўзида куч топиб, олдинга интилиб яшайверади. Интилганга толе ёр, интилган албатта муродига етади. Бунинг исботини Соҳиба кўп бора кўрди, ҳис қилди.

Соҳибанинг болалиги собиқ тузум емирилиб, мустақиллик шабадалари эсаётган ҳаёт дарёсининг пўртанали тўлқинларида кечди.

Эсида: отаси раҳматлик, оддий деҳқон боласи – Эшбой Жуманиёзов тез-тез бетобланиб қолар, собиқ иттифоқнинг Чернобиль АЭСи оқибатларини тугатишда иштирок этиб, нурланган, шу сабаб, фарзандларининг кўзи олдида вақт ўтган сайин сўлиб борар, ўз ҳолатини гўдак болаларига сездирмаслик учун бутун аламини ишдан оларди. Қипчоқ колхозида оддий ишчи бўлган онаси билан отасининг  ёнида юриб, томорқа ва дала ишларига қўллари келишиб қолган Соҳиба акаси Азизбек, синглиси Шаҳло ва укаси Ўткирбек билан ота-онасининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга жон-жаҳди билан тиришарди. Шундай пайтларда бундайин машаққатли ҳаёт синовларини елкама-елка кўтариб яшаётган ота-онасига:

– Ҳали кўрасиз, бизлар ўқиб, ҳаммамиз сизларга кўмакчи, катта одамлар бўламиз, отамни даволатамиз, бутунлай соғайиб кетади, – дер эди ишонч билан.

Яхши ният – инсон орзуларига қанот, дейдилар. Фарзандлар мустақиллик билан бирга улғайишди. Соҳиба орзу қилганидай, ҳар бири ўз имкониятлари  даражасида "катта одам”лар бўлиб вояга етишди. Энг муҳими, эл-юртга фидойи, ўқимишли инсонлар қаторида кўпнинг ҳурматини қозонишди.

Орзулар йўлида

Қипчоқ овулидаги 11-сонли мактаб таҳсили унинг орзулари йўлидаги илк пиллапоя бўлди. У барча фанлардан "аъло”га ўқир, фанлар олимпиадаларига билимдон ўқувчиларни танлаш жараёнларида устозлари унинг қайси фан бўйича иштирок этиши юзасидан баҳслашиб қолишарди. Соҳиба учун эса кимё-биология фанлари худди мўъжизалар макони эди. Мактабдаги устозлари Норгул Ўтамуродова ва Алишер Мусаевлардан анорганик ва органик кимё сирларини қунт билан ўргангач, Соҳиба олий таълим даргоҳига ҳужжат топширишда ҳеч иккиланмай Қорақалпоқ давлат университети кимё факультетини танлади. Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Соҳиба таълимнинг 1-босқичидаёқ устозлари назарига тушди. Талабалар ўртасидаги турли кўрик-танловлар, беллашувлар, олий ўқув юртлариаро ўтказиладиган илмий-амалий анжуманлар иштирокчисига айланди.

Таҳсил жараёнида Соҳиба кимё фанининг мўъжизакор оламидан илм дурларини терди. 2008  йилда Университетни муваффақиятли тамомлаб, ўша йили ўзи таҳсил олган 11-сонли мактабда кимё фани ўқитувчиси сифатидаги илк иш фаолиятини бошлади.

Масъулият ҳисси

– Мактабда илк дарсга кирган куним ҳеч эсимдан чиқмайди, – хотирлайди Соҳиба. – Устозим, мактабимиз директори Зулфия опа Юсупова мени ўқувчиларга таништириб бўлгач, ўзлари: "дадил бўл, мен шу ердаман”, – дегандай, синфдаги энг охирги партага бориб ўтирдилар. Ўқувчиларни мавзу билан таништирарканман, ҳаяжонданми, қўл-оёқларимда титроқ  сездим. Зулфия опа ўта масъулиятли ва қаттиққўл устоз. Ўша лаҳзаларда у киши ўзини менинг ҳаракатларимга жиддий эътибор бермагандай тутиб, ниманидир ёзиш билан банд эдилар-у, лекин бутун диққат-эътибори дарсда эди. Дарс тугагач, менга  йўл қўйган камчиликларим ҳақида гапириб, йўл-йўриқ кўрсатдилар.

Соҳиба иш жараёнида устози Алишер Мусаевдан кўп нарсаларни ўрганди. Ўқувчиларнинг қобилиятларини баҳолаш, кимё фанига алоҳида қобилиятли болалар билан дарсда ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказиш, билимлар беллашувлари ва фан олимпиадаларига ўқувчиларни тайёрлашда дарсдан ташқари қўшимча адабиётлардан, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, лаборатория машғулотларини  ўтказишда ўқувчиларнинг тез ва осон ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида маҳаллий  омиллардан фойдаланиш борасида устози Алишер Мусаев билан доимий ҳамкорликда, ҳамфикр иш юритишга интилди.

2015-2016 ўқув йилида унинг дарс ўтиш услуби Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида оммалаштирилди. Айниқса, "Дарсдан ташқари машғулотлар” гуруҳида дарс ўтиш услуби кўпчиликка манзур бўлди. Унинг ўқувчиларидан икки нафари Тошкент Давлат педиатрия институтининг Нукус филиалига, яна уч нафар ўқувчиси Тошкент Давлат Аграр Университетининг Нукус филиалига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндилар.

Тақдир туҳфаси

Соҳиба Жуманиёзова. Оддийгина деҳқон оиласида туғилиб, ота-онасининг мушкулини осон қилишга ҳар лаҳзада  интилиб яшаган, бу интилишлари туфайли толеига ёшларга устозлик қилишдек шарафли умр йўли ёзилган оддий қишлоқ қизи. Синовларга тўла болалигида унга отаси (Аллоҳ раҳмат қилсин) Эшбой оға қийинчиликларга чидаш – бахтли келажакка етишиш эканлигини англатган бўлса, олийгоҳда устозлари, иш фаолиятида эса устози Зулфия Юсупова унга ҳақиқий матонат ва фидойилик тимсоли сифатида ҳаёт илмидан сабоқ берди. Оилада эса умр йўлдоши Учқунжон Авазбоев, қайнотаси Нурулла ота Авазбоев, қайнонаси Бозоргул эна Собировалар унга доимий маслаҳатгўй. Жажжигина ўғилчаси Шералижоннинг  қувончи, севимли ҳамкасбларининг эътибор ва ишончи, шогирдларининг: "Устоз!”, – дея талпиниб туришлари – Соҳиба Жуманиёзова учун тақдирнинг энг олий туҳфаси! Ахир ён-атрофингдаги инсонларнинг меҳр-муҳаббатини ҳис қилиб яшашдан ҳам улуғроқ бахт борми, инсон учун!

Биз баҳорнинг илк кунларида, байрамлар фасли бошланаётган дамларда Соҳибахон Жуманиёзованинг иш фаолияти билан боғлиқ орзулари, тажрибаларига ошно бўлиб, ёш бўлса-да, ўз касби туфайли эл-юрт, ҳамкасблари эътиборини қозонишга улгурган фидойи муаллимага дилда ҳавас билан янада юксак муваффақиятлар тиладик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019