16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:40
Сиёсат 👁 6,216

МУСТАҚИЛЛИК - ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ НЕЪМАТ

МУСТАҚИЛЛИК - ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ НЕЪМАТ

Мамлакатимиз истиқлолга эришган сана – 1 сентябрь – мустақиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 22 йиллигини муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Мустақиллик - бугун биз эришган юксак марраларга қанот бўлган куч. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўй кўрсатиб турган озод ва обод Ватан манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Шу боис халқимиз ҳар йили энг улуғ ва энг азиз байрамимизни ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан кутиб олади.

Бугун мамлакатимизда қўлга киритилаётган ютуқлар ва эришилаётган янги-янги марралар ҳақида гапирганда, бу ютуқларнинг туб асосида истиқлолнинг илк кунларидан белгилаб олинган «Инсон манфаати — ҳар нарсадан улуғ», «Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари — энг олий қадрият», «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун», «Ҳамма нарса — инсон учун, унинг келажаги учун» каби кўплаб эзгу даъватлар ва ҳаётбахш ғоялар турганини мамнуният билан тилга оламиз.

Мустақиллик бизга энг аввало ўзлигимизни қайтариб берди. Ким эканимизни, қандай буюк зотлар авлоди эканимизни, ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ва ҳеч қачон кам бўлмаслигимизни англаб, ўтган 22 йиллик тарихан қисқа даврда дунё ҳамжамиятида ўз ўрнимизга, ўз сўзимизга эга бўлдик.

Мустақиллик бизга инъом этган ҳуқуқлар жуда кўп. Масалан, биргина мулкдорлик ҳуқуқини олайлик. Бундан 22 йил олдин «хусусий мулк» деган тушунчанинг ўзи йўқ эди. Истиқлол шарофати билан бугун юртимизда ҳар бир инсон мулкдор бўла олади, тадбиркорлар сафи йил сайин ортиб бормоқда. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда иқтисодиётнинг ғоят муҳим соҳаси бўлмиш кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга, хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоясининг кучли тизимини яратишга жуда катта эътибор бериб келинмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ ва статистик ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган қонун ҳужжатлари ва норматив актлар мажмуасининг қабул қилиниши кичик бизнес субъектлари ривожига хизмат қилмоқда.

Тадбирокорларнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш борасида туман Прокуратураси томонидан қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 8 та ҳолатда Прокуратура аралашуви билан тадбиркорларнинг поймол қилинган ҳуқуқлари тикланди. Прокуратурада ташкил қилинган 007 рақамли ишонч телефонига тадбиркорлардан 4 та қўнғироқлар келиб тушган бўлса, телефон орқали мурожаатларда айтилган муаммоларнинг барчаси тадбиркорлар фойдасига ҳал қилинди.

Шуни фахр билан айтиш мумкинки, бугун юртимизнинг ҳар бир фуқароси истиқлол берган ана шу ҳуқуқ – тадбиркорлик билан шуғулланиб, мулкдор бўлиш, ўз оиласи, ўзи яшаётган ҳудуд ва мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшиш бахтига эга.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай бахтни ўзининг олий мақсади, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишни фарзандлик бурчи, деб билган ҳолда турли соҳаларда ишлаб, меҳнат қилаётган ҳар бир юртдошимизни яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – мустақиллигимизнинг 22 йиллиги билан табриклайман.

Қадр-қимматимиз, таянчимиз ва ифтихоримиз бўлмиш муқаддас Ватанимиз ҳамиша тинч, халқимиз омон, турмушимиз обод ва истиқлолимиз абадий бўлсин!

Фархад АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019