17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 20:47
Жамият 👁 1,302

2017 йил сарҳисоби: ТУМАНИМИЗНИНГ МЕЪМОРИЙ ҚИЁФАСИ ТУБДАН ЎЗГАРДИ

2017 йил сарҳисоби: ТУМАНИМИЗНИНГ МЕЪМОРИЙ ҚИЁФАСИ ТУБДАН ЎЗГАРДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ ва шаҳарларнинг меъморий  қиёфаси гўзаллашиб, намунавий лойиҳалар асосида кўплаб уй-жойлар бунёд этилмоқда, ҳудудларда муҳандислик ва транспорт-коммуникация тармоқлари, ижтимоий инфратузилма объектлари  жадал ривожлантирилмоқда, шунингдек, шаҳарларда кўп қаватли уйларни қуриш ва қайта таъмирлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Булар аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг тобора юксалиб боришига хизмат қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Қарори асосида туманимизда шу йилнинг ўзида 4 та массивда жами 122 та намунавий лойиҳадаги арзонлаштирилган уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Айни кунда туманимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги 995-Ф-сонли Фармойиши асосида қўшимча равишда майдони 0,02 га. бўлган 75 та арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда.

Ички ишлар бўлимининг профилактика инспекторлари учун майдони 0,02 га. бўлган 28 та хизмат уйлари қурилди.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларда суғориш тизимини яхшилаш мақсадида “Шўр ёб” каналининг 15 км. қисми реконструкция қилиниб, 2546,2 млн. сўмлик, “Алили ёп” каналида 5,8 км. узунликда янги қурилиш ишлари амалга  оширилиб, 570,1 млн. сўмлик маблағ ўзлаштирилди.

Жорий йилда туманимизда инфратузилма объектлари қурилишига ҳам алоҳида эътибор берилди. Бу йўналишда жами 7390,5 млн. сўмлик йўл қурилиши ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур уй-жойларнинг 4 таси ногиронлиги бўлган шахсларга берилиб, улар иш билан таъминланди.

“Олмазор” маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 1254,0 млн. сўм бўлган ФҲДЁ бўлими биноси, “Гулзор” маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 479,0 млн. сўм бўлган нотариал идора биноси, Куюккўпир овулида суткасига 30 тонна кўмирни брикетлаш қувватига эга бўлган ҳудудий дистрибьютерлик маркази биноси қурилди.

2017 йилда туман йўл хўжалиги пудрат, таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан 5820,3 млн. сўмлик, «Амударё СКБ» МЧЖ томонидан 1433,2 млн. сўмлик, “Мангит инвест максимум” МЧЖ томонидан 137,0 млн. сўмлик ҳажмда йўл қурилиши, таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда туманда жами 9,5 км. узунликдаги сув қувури ётқизилди. Жумладан, инвестиция дастури асосида “Арна бўйи” маҳалласи ҳудудидаги сув тақсимлаш иншоотигача тендер баҳоси 1154,3 млн. сўм бўлган 2,04 км. узунликдаги сув тармоғи янгиланиб, “Вахум”, “Босув” маҳаллалари ва “Тақир қалъа” массивидаги 480 та хонадон аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланди.

“Олмазор” маҳалласида 702,4 млн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 5,4 км. узунликдаги сув қувурлари ётқизилди. Ушбу маҳаллада 242  та хонадон учун янгидан сув тармоғи қурилди.

Манғит шаҳрини тунги ёритиш тизими билан таъминлаш мақсадида 3 км. узунликдаги электр тармоқлари тортилди ва шаҳар кўчалари тунги ёритиш тизими билан таъминланди.

Аҳолини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Манғит  шаҳрининг Бўстон, Навоий номли, Чордара ва Ойбек номли маҳаллаларида 1,7 км. узунликдаги газ тармоғи ички имкониятлар ҳисобидан реконструкция қилинди.

Туманимиз аҳолисини узлуксиз электр энергия-си билан таъминлаш мақсадида қуввати 0,4 кВа ва 10 кВа бўлган 11,5 километрлик электр тармоқлари реконструкция қилинди. Шунингдек, ТП-265 ва ТП-169 трансформаторлари кам қувватли бўлганлиги сабабли улар катта қувватдаги трансформаторларга алмаштирилди.

2017 йилда туманда 3 та хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ташкил этилиб, улар зарур кредит маблағлари билан таъминландилар.

«Даумов» хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатига Дўстлик ва Янгиобод маҳаллаларидаги 16 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун «Микрокредитбанк»нинг туман филиалидан 234,0 млн. сўм, «Манғит бино таъмир» ширкатига “Гулзор” маҳалласидаги 7 та кўп қаватли уйларни таъмирлаши учун “Агробанк”нинг туман бўлимидан 220,0 млн. сўмлик, «Амударё бино таъмир» ширкатига эса “Бой овул” маҳалласидаги 5 та кўп қаватли уйларни таъмирлаши учун “Халқ банки”нинг туман бўлими томонидан 100,0 млн. сўмлик банк кредитлари ажратилди.

Азат Мадраимов, туман уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026