16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 12:59
Фан ва таълим 👁 2,889

САНЪАТГА ОШУФТА БОЛАЛАР МАСКАНИ

САНЪАТГА ОШУФТА БОЛАЛАР  МАСКАНИ

Туманимиздаги Ҳамза номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг филиали сифатида 1973 йилда ўз фаолиятини бошлаган 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 1998 йилда мустақил илм даргоҳи қилиб шакллантирилди. 2008 йилдан бошлаб эса 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳуқуқий мақомига эга бўлди.

Санъатга ошуфта, мусиқага ихлоси баланд болаларни нафосат оламига олиб кириш, уларга ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича ҳам назарий, ҳам амалий таълим ва таҳсил бериш мактабимиз педагогик жамоаси учун бир томондан завқли машғулот бўлса, иккинчи томондан назарий машғулотларни ўқувчилар онгига сингдириш анча машаққатли жараёндир. Лекин Комилжон Муродов, Арзимбат Ражабов, Тўлибой Ҳайитбоев, Рустам Ўрозбоев, Алишер Ешимбетов сингари фидойи мураббийлар қўлида таҳсил олган ўқувчиларимиз турли беллашувлар, кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Хусусан, Комилжон Муродовнинг шогирдлари ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган М.Қори Ёқубов номидаги Республика кўрик-танловида кетма-кет уч марта Ўзбекистонда 1-ўринни эгаллагани бутун туманимиз санъат ихлосмандлари қалбига қувонч бағишлади. Арзимбат Ражабовнинг чанг синфи ўқувчиси Жаҳонгир Еримбетов эса М.Қори Ёқубов номидаги кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди. Оллаёр Қодиров, Тўлибой Ҳайитбоевлар раҳбарлигидаги ғижжак ва сурнай синфи ўқувчилари эса ушбу танловнинг вилоят босқичи ғолиблари сифатида Тошкент шаҳрида ўтказилган якуний босқичда иштирок этиб, кўрик-танловнинг 2-даражали Дипломлари билан тақдирландилар.

Мактабимиз мослаштирилган бинода жойлашганлиги, замонавий услубда дарс ўтиш имконияти йўқлиги болаларга мусиқий таълим бериш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда анча қийинчилик туғдирарди. Шуни мамнуният билан айтаманки, 2013-2014 ўқув йилини янги, замонавий бинода бошлаш тараддудидамиз. Туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига киритилган бизнинг 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабимизнинг Қипчоқ қишлоғида қад ростлаган янги биноси нафақат мактаб педагогика жамоаси, балки бутун туманимиз аҳли учун, уларнинг санъатсевар фарзандлари учун Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига муносиб туҳфадир. Синф хоналари кенг ва ёруғ, мусиқа ва санъат инвентарлари билан махсус жиҳозланган янги мактаб биносида таҳсил олган ўқувчиларимиз келажакда янада катта ва нуфузли кўрик-танловлар ғолиби бўлиб, туманимиз донғини оламга ёйишига ишонаман.                                 

Н.ЁҚУБОВ,

21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026