18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 08:39
Жамият 👁 1,009

ДУНЁ СИРА УРУШ КЎРМАСИН!

ДУНЁ СИРА УРУШ КЎРМАСИН!

Иккинчи жаҳон уруши инсоният бошига не бир кулфатларни солмади. Оналар фарзандларидан, болалар оталаридан, аёллар умр йўлдошларидан жудо бўлди. Урушнинг даҳшати, айрилиқ, очлик халқимизнинг тинкасини қуритди.

Ёвуз душман катта-катта шаҳарларни вайронага айлантириб, аҳолисини ёшу-қарилигига қараб ўтирмасдан қириб ташлади.

– Ҳалига қадар у кунларни эсласам, вужудимга титроқ киради, – дея хотирлайди Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Йўлдош бобо Ортиқов. – Урушга кетган фарзандининг йўлига кўз тиккан ота-оналар, отасини, умр йўлдошини кутаётган болалар ва аёллар кўзидаги умид ва илинж, фақат даҳшатли хабарлар эшитиб, оғир меҳнат билан ўтган кунлар жанг майдонларидаги қирғинлар олдида ҳеч гап эмас эди. Буни қўлимга қурол олиб жангга кирган кунимоқ яққол ҳис қилдим.

1942 йилда Йўлдошни армия сафига чақиришганида энди 18 ёшни қаршилаган эди. Бу пайтда элнинг тинч ҳаётига раҳна солган душманга тобора нафрати ортиб бораётган қаҳрамонимиз хабарни эшитган заҳоти, урушга кетаётган йигитлар сафига қўшилди. Ҳарбий тайёргарликлардан сўнг, улар Москва остонасидаги жанг майдонларига жўнатилди.

Майдондаги даҳшатли жанглар, ҳар қадамдаги ҳалок бўлганларнинг аянчли аҳволи, ярадорларнинг инграшлари ёш Йўлдошни бироз эсанкиратгандек бўлди. Аммо душманга бўлган нафрати қатъияти ва кучини янада оширди.

У қўлидаги қуролни маҳкам тутганча сафдошларига қўшилиб жангга кирди. Улар билан бир тану бир жон бўлиб Ватан, халқ, оиласи ҳимояси учун кўксини қалқон қилди. Она заминни ёвуз фашист чангалидан асраш учун жонини ҳам аямасдан курашди. Қанча жонларни қурбонига айлантираётган дайди ўқлар Йўлдошни ҳам нишонга олди. У ўнг қўлидан яраланиб, оғир аҳволда ҳарбий госпиталга келтирилди.

Ниҳоятда кўп қон йўқотган йигит анча вақтда ўзига келди. Узоқ даволанишлардан кейин бироз аҳволи яхшиланган Йўлдошни қишлоғига қайтаришди.

1944 йилда қишлоғига қайтиб келган Йўлдош Ортиқов овулдошларининг ҳамон уруш жабрини тортаётганини кўриб, ногирон бўлса ҳам тинч ўтиролмади. Шундай оғир кунларда уйда ётишни ўзига эп кўрмай, ишлашга чиқди. Урушга кетмасдан олдин ҳам ишнинг ҳадисини олган Йўлдошни дарҳол пахтачилик бригадасига табелчиликка тайинлашди. Бу орада овулнинг чаққон қизларидан бири Раҳимахон билан турмуш қурди. Эпчил қиз ҳам оилани, ҳам даладаги ишни бирдек уддалади.

– Урушдан кейинги тикланиш йилларида қимирлаган жон борки, бўш ўтирмасди. Болаларимнинг отаси чорвачилик фермасига чўпон бўлиб ўтганидан кейин у ерга ҳам бориб кўмаклашдим, сут соғувчиликни зиммамга олдим. Эрта тонгдан қоронғи тунгача тиним билмас эдик. У кунларнинг ортда қолгани рост бўлсин, – дейди маҳзунлик билан Раҳима момо Ортиқова.

Йўлдош Ортиқов жанглардаги қаҳрамонликлари, ғалабага қўшган ҳиссаси учун қатор жанговар орден-медаллар билан тақдирланди. Раҳима Ортиқова эса уруш йилларидаги фронт орқаси меҳнат майдонларидаги хизматлари ва гектарлаб ерлардаги пахталарни парваришлаб, режасини икки ҳисса ошириб бажаргани учун ҳукумат томонидан муносиб тақдирланди. Тинч кунларга шукрона айтиб яшаётган Йўлдош бобо Ортиқов ҳамда Раҳима момо Ортиқовалар оиласи “Боғ” маҳалласидаги энг ибратли оилалардан. Бугун улар 5 нафар фарзанднинг, 30 га яқин невара ва чевараларнинг ҳамда элнинг ардоғида.

– Дунёда урушнинг номи ўчсин, – дея сўзлайди 96 ёшни қаршилаган Йўлдош бобо. – Бу кунларга етиш учун қанча қонлар тўкилиб, неча жонлар қурбон бўлди. Жуда катта машаққатлар, заҳматлар эвазига келган тинчликнинг қадрига етиш керак.

Тинчлик – Яратган ато этган олий неъмат. Ҳозирги дориломон кунлар аждодларимизнинг қон-у жони, мислсиз курашлари эвазига бунёд бўлган. Ватанимиз озодлигига ўз-ўзидан эришилмаган. Шундай экан, ҳар биримиз тинчлик учун курашган Йўлдош Ортиқов каби отахонларимизни, жонини фидо қилган жангчиларимиз хотирасини эъзозлаб, тинчликнинг қадрига етиб яшайлик!

Дунё энди сира уруш кўрмасин!

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026