18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 08:39
Жамият 👁 958

Эзгу ишларда яшаётган устоз

Эзгу ишларда яшаётган устоз

Азим Қиличбойнинг “Хизр эли” маҳалласида туғилиб-ўсган ва бутун вужуди билан шу заминга боғланиб, унинг ҳар бир гиёҳидан тортиб, ҳар бир боласига ва таъбир жоиз бўлса, ҳар битта хонадонига меҳр қўйиб яшаган Болтабой Содиқов кечагина биз билан ҳамнафас, ҳаёт эдилар. Бугун эса... Унинг номи мангуликка дахлдор бўлиб қолди. Умр бўйи ўзи ишлаган 46-сонли мактабда, маҳалла-кўйда, ошна, ёр-дўстлар, қадрдонлар ва ниҳоят оиласи даврасида бу азиз инсоннинг ўрни бўм-бўш...

Болтабой Содиқов бутун “Хизр эли” маҳалласининг фахри эди. Ҳали ўқувчилик пайтиданоқ ўзининг интизоми, чиройли хулқи билан атрофидагиларнинг меҳрини қозонган Болтабой Содиқов 1972 йилда Нукус Давлат педагогика институтининг физика-математика факультетини муваффақиятли тугатиб, илк иш фаолиятини 46-сонли умумтаълим мактабида физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. Билимдон, фикри теран Болтабой Содиқов жуда қисқа фурсатда мактабнинг етакчи ўқитувчилари сафидан жой олди. Мактабда физика фанини ўқитиш бўйича ўзига хос тажриба мактабини яратди. Натижада Болтабой Содиқовнинг саъй-ҳаракатлари, ушбу фанни ўқитиш борасидаги услуби, таълим-тарбия соҳасидаги тажрибалари алоҳида эътиборга олиниб, 46-сонли мактаб физика фанини ўқитиш бўйича тумандаги тажриба-таянч мактабига айлантирилди.

– Нафақат ҳамкасблари орасида, балки оилада ҳам сўзи, фикри ўткир, ҳурмати баланд эдилар, – дейди у кишининг умр йўлдоши, халқ таълими фахрийси Жамила опа Сафарбоева. – У киши ҳеч кимга танбеҳ бериб, қаттиқ гапирмасдилар. Ўғил-қизлари, неваралари билан ҳурматли инсонлар билан гаплашгандай муомала қилардилар. Барчамизга ғамхўр эдилар.

– Агар устоз Содиқов бизга физика фанини чуқур ўргатмаганларида мен бугунги даражага етишмаган бўлардим, – дейди туман фаолларидан бири Омонбой Юсупов. – Устоз бизга бу фанни гўзал шеърият даражасида мароқли ўтардилар.

Болтабой Содиқов шогирдларининг деярли 80 фоизи олий маълумотли мутахассислар бўлиб етишишган. Комилжон Омонов – тажрибали жарроҳ, Аминбой Ўрозметов стоматолог-шифокор, Мансур Қосимов ички ишлар ходими, Зафар Отамуродов Иқтисод коллежи директори, Зулфия Сотиболдиева болалар шифокори, Муяссар Отамуродова терапевт-шифокор, Раъно Аминова, Сайёра Эшчанова, Сурайё Эшимбетовалар бири математика, бирлари физика фани ўқитувчилари. Бу рўйхат жуда узун. Болтабой Содиқов ўзи ҳаётлигида ҳар бир қалбга илм нурларини йўғирган нурли йўл каби узундир бу рўйхат. Чунки бу устоздан таълим олган инсонлар “Хизр эли” маҳалласидан таралган маърифат нурлари бўлиб мамлакатимизнинг турли гўшаларига чароғонлик бахш этган. Ана шу чароғон манзилларда шогирдлари томонидан амалга оширилаётган эзгу ишларда Болтабой Содиқовнинг иккинчи умри давом этаётгандай. Зеро, яхши, эзгу ишлари билан эл-юрт юрагидан жой олган инсонлар номи мангуликка дахлдордир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026