18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:05
Жамият 👁 1,030

БАХТ-ИҚБОЛ, ЭРК ЙЎЛИ МАНГУ БЎЛСИН!

БАХТ-ИҚБОЛ, ЭРК ЙЎЛИ МАНГУ БЎЛСИН!

Бахт-иқбол, эрк йўли. Бу йўл томон интилмоқ, тинчлик, ҳузур-ҳаловатга етишмоқ – инсониятнинг азалий орзуси. Инсон то ўзини ана шу йўлда кўрмоқ учун интилаверади, орзу қилмоқдан асло чарчамайди.

Азизлар, атрофга бир боқинг: Она Юртнинг тўрт томони гулранг, тўрт томонида тўю-тантана! Бири-бирига меҳр жомини тутган 136 миллат аҳил-иноқ. Бири-бирининг қўлларидан туз тотган, етти маҳалланинг боласини ўз боласидай эъзозлаётган халқимизнинг шодлигига таъриф йўқ. Қувончлар жаранги дунёларга етган бундайин доруломон дамлар шукуҳи она Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшасида ҳукмрон. Шукур, минг-минг шукур, халқимиз чин маънода Бахт-иқбол ва Эрк йўлида!

Бу манзилга етгунча азиз, жонажон Ўзбекистон халқи узоқ, жуда узоқ, сермашаққат йўл юрди. Сургунлар, қатағонлар, қонли муҳорабалар заҳрини тотавериб силласи қуриган азиз халқимиз учун ҳамиша бир эзгу шиор суянч бўлди: Эрк ва адолат барҳақлигига ишонч! Ана шу ишонч халқни бирлаштирди, эзгу орзулар рўёби йўлида жипслаштирди. Ана шу жипслик 136 та миллат фарзандларини буюк ва енгилмас Ўзбекистон халқи деган ном билан дунёга танитди. Тотувлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат туйғулари ила гупурган юракларда, ҳар бир қалбда азиз ва ягона, жонажон Ватан – Ўзбекистон бўй тиклади!

Дил тўла фахр ва ифтихор ила баралла айтамиз: тан-у жонимизга сингиб кетган бугунги порлоқ ва келажаги буюк Ўзбекистон – бу Ватан – барчамизники!

Бугун бу Ватаннинг шаҳру ёвонларини кезинг – бегона йўқ. Тотувликдан ранг олган тўй-маъракаларини кўринг – барчаси яқин, барчаси қавм-у қариндош тожик-у ўзбек, қозоқ ва туркман, қорақалпоқ билан қирғиз, ўрис-у татар... Эҳ-ҳе, барча бир дастурхон атрофида жамул-жам, барчанинг ўз ўрни, дил тўла тилаги бор. Ўртада меҳр, қон-қариндошлик ҳо-ким, ҳурмат-эътибор ҳоким ўртада!

Қувончлар кўкка етган лаҳзаларнинг шукуҳини қаранг: – Она Юрт осмони мусаффо, тонглари осуда, кўнгиллар хотиржам, хонадонларда осойишталик.

Саришта, ободон кўчалар томон ланг очилган эшиклардан ойдин ҳаёт сари қадам ташлаётган фарзандлар чеҳрасига бир боқинг – қувончлар учқунлайди, қадамларида ажиб дадиллик, шижоат!

Ана шудир, азизлар, халқимиз минг машаққат ила етган Бахт-иқбол ва Эрк йўли! Бу йўлни қурмоқ учун жафолар чеккан момо-боболар ҳаққи, бу йўлга етаклаб, қадамларимизга қувват бўлган фидойилар ҳаққи, матонат ва жасорат камарларини маҳкам боғлаб, то бу йўлга етгунча ўз ҳузур-ҳаловатидан кечган, элим, юртим деб яшаган Ватанпарварлар ҳаққи, Бахт-иқбол ва Эрк йўли халқимиз учун мангу бўлсин! 27 йилдирки, Она Юрт осмони узра порлаб турган Ҳуррият Қуёши, Эрк ва Истиқлол байроғи мангу бўлсин, азизлар!

Зотан,

Буюк тарих билан буюк қадам-ла,

Буюк келажакка эврилган Ватан.

Қаранг тўрт томонга, ҳар бир қадамда

Бир буюк ўзгариш кашф этган Ватан!

Халқ бахтиёр бахт-у иқбол йўлида,

Ҳуррият, Эрк ва Истиқбол йўлида!

Шундайин Ватанга фарзандмиз, фарзанд,

Отамиз, онамиз Алпомишларга.

Тинчликка, дўстликка энг метин дарбанд –

Истиқлол пойидор эврилишларга!

Халқ бахтиёр бахт-у иқбол тахтида,

Кўз тегмасин Ўзбекистон бахтига!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026