18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 15:27
Жамият 👁 713

Ўқитувчилар оиласи

Ўқитувчилар оиласи

Педагоглар билан кўп суҳбатда бўлганимдан бу касб машаққати ва масъулиятини жуда яхши ҳис қиламан.

Ҳа, ўқитувчилик бошқалар ўйлаганидай маълум соатлардангина иборат эмас, балки, бутун борлиғингни, иқтидорингни бахшида этиб ишлайдиган касб. Айниқса, бунинг устига маълум хизмат лавозими ҳам қўшилса, масъулият бундан-да ортади.

Шу боисдан Гулимбат Хўрозов ҳақида, унинг ўқитувчилардан иборат ибратли оиласи ҳақида ёзгим келди.

У ўрта мактабни тугатиб, Самарқанд Давлат Университетининг география факультетига ўқишга кирди. 1983 йилда олийгоҳни тамомлагач, ўзи таълим олган 21-сонли мактабга ишга кирди. Бу унинг айни орзуси эди. Шундай бўлишига қарамай, илк иш бошлаган кезлари устозлари олдида ҳаяжондан довдираган, уларнинг ишончларини оқлай олармиканман, деган ўйларга борган дамлари бўлди. Ва кейинчалик интилиш, ўз-ўзига ишонч билан қилинган меҳнат самара беришига ишонди, ишлаш жараёнида ҳам устозларидан ўрганишни канда қилмади ва орадан йиллар ўтиб, фидойи, тажрибали ўқитувчилар сафидан жой олди.

Раҳбарият Гулимбат Хўрозовнинг салоҳиятини, интилувчанлигини инобатга олиб, уни илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинлади.

У мана 16 йилдирки, мактаб директори ўринбосари вазифасини сидқидилдан адо этиш баробарида ўқувчиларга география фанидан сабоқ бериб келаётир. Турмуш ўртоғи, мактабнинг тарих фани ўқитувчиси бўлиб, 32 йил ишлаб нафақага чиққан Дармонжон опа билан оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган фарзандлари ҳам ота-она касбининг давомчилари бўлиб етишишди. Оиланинг тўнғич фарзанди Шуҳрат Нукус Давлат Педагогика институтининг тарих факультетини тамомлаб, 16 йилдан бери 21-сонли мактабда ўқувчиларга тарих фанидан дарс бериб келмоқда. Бахтиёр 51-сонли мактабда биология фани, Қудрат эса 21-сонли мактабда қорақалпоқ тили ўқитувчиси. Келинлари Гулзода 18-сонли МТМда тарбиячи ёрдамчиси, Холида 21-сонли мактабда биология фани ўқитувчиси, Гулнора эса психолог. Қизи Дилноза Дўрман касб-ҳунар коллежини битирди. Унинг ҳам орзуси ўқитувчи бўлиш.

Гулимбат Хўрозовнинг оиласи Хитой овулидаги энг ибратли оилаларнинг бири. Кўпчилик бу аҳилликни уларнинг ҳаммаси ўқитувчи бўлганлигидан деб ўйлашади. Эҳтимол, шундайдир? Бу оилада ҳеч ким ишдан келдим, деб қўл қовуштириб ўтирмайди, ҳамжиҳатликда биров томорқага, биров мол-ҳолга қарайди. Оиладаги қўшимча даромад манбалари кўпайишига оила бекаси, 32 йил ўқитувчилик қилиб нафақага чиққан Дармонжон опа ҳам муносиб ҳисса қўшади. Шунинг учун томорқасида экинлар ҳосилдор, таъми тотли бўлади.

Ўзларининг турмушини ўз меҳнатлари, эл-юртга хизматлари билан безаётган педагоглар оиласининг барча аъзоларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан табриклаб, касбингиздан барака топинг, деймиз!

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026