18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 19:07
Жамият 👁 992

Уйингиздаги газ жиҳозлари ва мўриконлар созми? Таъмирлатиш учун ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмасига қўнғироқ қилинг!

Уйингиздаги газ жиҳозлари ва мўриконлар созми? Таъмирлатиш учун ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмасига қўнғироқ қилинг!

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг табиий газ жиҳозларидан тўғри фойдаланишлари меҳим масала саналади. Носоз ва қўлбола ускуналарни ишлатиш инсон соғлиги ва ҳаёти учун катта хавф туғдиради. Навбатдаги лавҳамиз шу мақсадда ўтказилаётган профилактик ишлар хусусида.

Қишда ёғингарчилик кунлари бошланиб, ҳаво ҳарорати пасайиб боради. Биз хонадонларимизни иситиш чораларини кўра бошлаймиз. Электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки ёқилғининг бошқа турларидан фойдаланамиз. Лекин, иситиш тизимлари мавсумга шай ҳолатдами? Иситиш асбоблари, печлар, табиий газ тармоқлари ишлатиш учун хавфсизми? Мўриконлар тозами? Мана шу каби саволларга жавоб излашни эса кўпчилик ҳолларда унутиб қўямиз.

Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, бехосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, ёқиб қаровсиз қолдириш, улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида портлаш, ёнғин, ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин. Афсуски, бу ҳол инсонларнинг турли хил тан жароҳати олиши ёки ўлими билан якунланади.

Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан ушбу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари ўрганилиб, таҳлил қилинганида фуқароларнинг табиий газдан нотўғри фойдаланиши, назоратсиз қолдириши, иситиш қурилмалари, газ горелкаларининг бузилиши, трубалар уланган жойнинг тешилиши натижасида газ чикиб кетганида захарланиш ҳамда сўриб олиш мосламаларининг ишлатиши сабабли рўй бераётгани аниқланмоқда. Бундан ташқари, печка билан иситиладиган хоналарда мўри тўлиб қолганида ва ёнғин вақтида ёпиқ, тутунли хоналарда қолган шахсларда ҳам заҳарланиш ҳолатлари кузатилади. Мўриконларни ёзда тўла беркитиб қўйиб, иситиш вақтида очмаслик хонага ис газининг тўлишига олиб келади.

Ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. У инсон организмининг нафас йўллари ва аъзоларига кучли таъсир қилади. Организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди.

Заҳарланиш унинг ҳаводаги миқдори ва таъсир муддатига қараб енгил, ўрта ва оғир даражада бўлади. Бундай ҳолларда бош қаттиқ оғрийди, айланади. Қайт қилиш, ҳушдан кетиш кузатилади ҳамда нафас олиш секинлашади. Баъзан ўлимга олиб келади.

Биринчи ёрдам кўрсатиш учун, аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Юзаки нафас олишда ёки нафас олиш тўхтаб қолганида сунъий нафас олдириш лозим. Бемор ҳушида бўлса, тананинг юқориси қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ва қаҳва ичирилади.

Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, хонада табиий газ йиғилиб қолганида зудлик ойна ва деразаларини очиб, шамоллатиш, электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқиқ бўлса ўчирмаслик, газ жўмракларини беркитиш, беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш лозим. Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, 103 телефон рақами орқали “Тез тиббий ёрдам”га, 104 телефон рақами орқали газ таъминоти хизматига, 1050 телефон рақами орқали Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Қутқарув хизматига мурожаат қилишни ёдда тутиш зарур.

Аҳолини табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш тадбирлари нафақат мутассади ташкилот, идоралар ҳамда хизматлар тамонидан балки, ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар тамонидан амалга оширилиши лозим.

Айни кунларда Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан хонадонларда пуллик асосда газ жиҳозларини кўрикдан ўтказиш, созлаш, мўриконларни ва дудбўронларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Агар Сиз ҳам бу хизматда эҳтиёж сезсангиз, жамиятнинг 93 619 97 79 рақамли телефонига қўнғироқ қилиб, буюртма беришингиз мумкин. Шу ўринда барча юртдошларимизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026