18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 19:07
Жамият 👁 1,083

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ ЖАМОАТЧИЛИК ТОМОНИДАН КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИНМОҚДА

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ ЖАМОАТЧИЛИК ТОМОНИДАН КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИНМОҚДА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Солиқ Кодексининг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қуйида юртдошларимизнинг лойиҳа ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ботир Камолов, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи:

Янги Кодексга кўра, давлат солиқ хизмати органлари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек, туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари, божхона органлари – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари, молия органлари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари, туман ва шаҳар ҳокимликларининг молия бўлимлари ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари ваколатли органлар ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир. Лойиҳада солиқ қонунчилиги мажбурийлик, аниқлик, солиқ солишнинг адолатлилиги, солиқ тизимининг бирлиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ қонунчилигининг ошкоралиги ва солиқ тўловчи тўғрилигининг презумпцияси принципларига асосланиши кўрсатиб ўтилган. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади.

Муқаддас БЕКНАЗАРОВА, халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси:

Янги таҳрирдаги Солиқ Кодекси лойиҳасида қайд этилганидек, ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдир.

Ҳеч кимга ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шундай шакллантирилиши керакки, бунда ҳар бир солиқ тўловчи қандай солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ва қандай тартибда тўлаши лозимлигини аниқ билиши керак.

Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишда солиқ тўловчилар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементларини аниқлаш зарур. Бундан ташқари, солиқ солиш умумий бўлиши кераклиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни ўрнатиш ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ бўлиши лозимлиги ҳам айтилган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришнинг алоҳида турларига рухсат берилмаслиги қайд этилган.

Эътиборли жиҳати, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар камситувчи характерга эга бўлмаслиги ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва шунга ўхшаш бошқа мезонларга мувофиқ қўлланилиши мумкин эмаслиги, солиқ тизими барча солиқ тўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир хил бўлиши кераклиги қатъий белгиланган.

Тамара Юсупова, “Tamara textil” МЧЖ раҳбари, тадбиркор:

Янги таҳрирдаги Солиқ Кодекси лойиҳасида солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари тўлиқ кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлардан ўз солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича мавжуд бўлган маълумотларни олиш, солиқ масалалари бўйича ўз манфаатларини шахсан ёки ўз вакили орқали ифодалаш ваколатига ва бошқа ҳуқуқларга эга эканлиги кўрсатилган.

Муҳокама жараёнидаги таклифлар асосида лойиҳа янада такомиллаштирилиб, айниқса, тадбиркорлар учун кўпроқ қулайлик яратилишига эътибор қаратилса, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир.

Озода Худойберганова тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026