16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:31
Сиёсат 👁 3,637

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири

Ҳар қандай давлатнинг мустақиллигини биринчи навбатда унинг ўз армияси ҳимоя қилади. Шу боис истиқлолимизнинг дастлабки кунларида — 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилиб, 1992 йил 14 январь куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. 1993 йилнинг 23 декабрида эса Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни қилиб белгиланди. Мана, бир неча йилдирки бу сана бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.

Марказий маданият уйида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 22 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими ва чегара қисмлари ишчи ва хизматчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, аскарлар, академик лицей ва коллежлар ўқувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова кириш нутқи билан очди ва олиб борди.

Тадбирда туманимиз ҳокими Ражаббой Йўлдошев маъруза қилди. Таъкидланганидек, Ватанни ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини сақлаш, ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Қолаверса, ҳозирги кунда дунё бўйича, турли мафкурвий таҳдидлар, жумладан диний экстемизм, террорчилик каби ҳаракатлар мамлакатлар тинчлигига хавф солиб турган бир пайтда, миллий армиямизнинг аҳамияти ва ўрни беқиёслиги эътироф этилмоқда. Юртимизнинг озодлиги ва кун сайин обод бўлиб бораётгани, кунларимизнинг тинч ва тунларимизнинг осуда ўтаётгани ҳарбийларнинг ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишдаги фидойилиги сабаблидир.

Туманимиз ҳокими ўз сўзида барча ҳарбийларга ватан ҳимоясидек олийжаноб фаолиятида омадлар тилаб, чегара постлари ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи фахрли ўринни эгаллаган Манғит чегара пости ва иккинчи ўрин соҳиби бўлган Аёқчи чегара пости маъмуриятини туман ҳокимлигининг фхрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Шу билан бирга, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган Амударё академик лицейи, Манғит иқтисодиёт коллежи, Амударё маиший хизмат кўрсатиш коллежи вакилларига ҳам фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари Акмал Олимов, 40-сонли умумтаълим мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Сайёра Жумамуродова, туманимиз чегара постида хизмат вазифасини ўтаётган аскар Шерзод Анарбоевлар сўзга чиқиб, ҳаммани байрам билан табрикладилар.

Тадбир ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Концерт дастурида, айниқса болажонлар ижро этган куй ва қўшиқлар, рақс намойишлари юракларни тўлқинлантириб, томошабинларга олам-олам завқ бағишлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019