16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:42
Фан ва таълим 👁 635

Фан ойлиги давомида ўқувчиларнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари бўйича билимлари мустаҳкамланди

Фан ойлиги давомида ўқувчиларнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари бўйича билимлари мустаҳкамланди

Юртимиз тарихи, миллий қадриятларимиз, шунингдек, ҳуқуқий билимларни янада ошириш мақсадида таълим муассасаларида ҳар йили тарих ва ҳуқуқ фани ойлиги ўтказилади. Фан ойлиги давомида ўқувчиларнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари бўйича билимлари мустаҳкамланади. Шунингдек, уларда ватанпарварлик туйғулари янада юксалтирилиб, ҳуқуқий маданият шакллантирилади.

Январь ойи тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлиги этиб белгиланганлиги боис 64-сонли умумтаълим мактабда ҳам ойлик доирасидаги тадбирлар юқори савияда ўтказилди.  
Мактабда тарих ва ҳуқуқ фани ойлиги доирасида 12 та намунавий дарс ташкил этилди. Фан ойлиги доирасида ҳар бир синфда алоҳида кроссвордлар танлови бўлиб ўтди. Мактабнинг чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича раҳбари Шуҳрат Отажонов томонидан ёшлар қалбида Ватанга дахлдорлик ҳисларини ошириш, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида 9-11-синфлар ўртасида спорт мусобақаси ҳам ўтказилди.

Ундан ташқари, мактабнинг 10-синф ўқувчилари янги барпо этилган туман Фуқаролик ишлар бўйича туман суди ва Давлат хизматлари маркази биноларига экскурияга олиб борилди. Таътил даврида 5-синф ўқувчилари Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат амалий-санъат музейига  экскурсияга олиб борилди.

Фан ойлиги муносабати билан мактабда тарихий ва ҳуқуқий асарлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кунининг 82 йиллиги муносабати билан мактаб кутубхоначиси Гулчеҳра Алламова томонидан “Буюк юртбошимиз ҳаёти барчамизга ибрат” мавзусида ўтказилган адабий-бадиий кечада эса ўқувчиларга Биринчи Президент томонидан амалга оширилган ислоҳотлар, эзгу ишлар ҳақида кенг маълумот берилди.
Ойлик давомида тарих фани ўқитувчиси Гўзал Қодирова томонидан 6-“А”, 6-“Б” синф ўқувчилари иштирокида “Сиз тарихни биласизми?” деб номланган беллашув ташкиллаштирилди. Беллашувда иккала синф ўқувчилари ҳам тарих фани бўйича ўз билимдонликларини намойиш этдилар. Шартларни аъло даражада уддалаган 6“А”-синф жамоаси беллашувда ғолиб деб топилди. Мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Ойбек Қурбонов томонидан ҳам 5-синф ўқувчилари ўртасида беллашув ташкил этилиб, ўқувчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди.

Ғолиб деб топилган жамоалар мактаб маъмурияти томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.
Мактабда январь ойидан, яъни  учинчи чоракдан бошлаб, 10-11 синф ўқувчилари учун ихтисослаштирилган она тили ва тарих фанлари чуқур ўргатиладиган вариатив синфлари тажриба-синов тариқасида ташкил этилганлиги ҳам муҳим янгиликлардан бири бўлди.

Ойбек ҚУРБОНОВ, 64-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019