19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 15:42
Жамият 👁 251

НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Юртимизда коронавирусга чалиниш, касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлиш ҳолатларининг камаймаётгани аҳолидан   касалликка қарши кураш борасида ўрнатилган карантин талабларига қатъий риоя қилишни  тақозо қилмоқда. Туманимизда бу борадаги аҳвол мунтазам назорат қилиниб, аниқланган камчиликлар бўйича  профилактик тушунтириш ишлари мунтазам  олиб борилаётир.

     Шу йилнинг 22 июнида Миллий гвардия ходими Марат Абдиев, Қорақалпоғистон Республикаси санитария эпидемиология осойишталик ходими Рохат Хожалапесов, туман Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Амангелди Нагметов, Қорақалпоғистон Республикаси Санитария эпидемиология назорати бошқармаси  туман филиали инспектори Норгул Атабаевалар иштирокида туманимизда навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

      Қорақалпоқ ҳудудий электр таъминоти акциядорлик жамиятининг туман филиалида  коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига амал қилиниш ҳолати ўрганилганида филиал биноси кириш эшигига дезинфекцион тўшама қўйилмаган, эшиклар тутқичлари хлорли дезинфекцияланган мато билан ўралмаганлиги маълум бўлди. Идора ходимларининг ва ташриф буюрувчиларнинг келиб-кетишлари махсус журналга  қайд этилмаган, келувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор, антисептик воситалар мавжуд эмаслиги аниқланди. Шунингдек, айрим ходимлар тиббий ниқобсиз ишлашмоқда, карантин қоидалари ҳақида эслатмалар ҳам йўқ, ташриф буюрувчилар орасида оралиқ масофа сақланмаяпти. Аниқланган камчиликлар бўйича корхона раҳбари, ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди ва баённома расмийлаштирилди.

       Чордара маҳалласининг “Озодлик” кўчасида жойлашган Равшан Отажоновага қарашли миллий ширинликлар ва қандолат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконда ҳам кириш эшикка дезинфекцон тўшама қўйилмаган, эшик тутқичларига хлорли матолар билан ишлов берилмаган, карантин қоидаларига амал қилиш бўйича эслатмалар қўйилмаганлиги аниқланди. Худди шундай камчиликлар “Буюк Турон” кўчасида жойлашган “Илҳом хонқа” дўконида ҳам мавжудлиги, сотувчилар тиббий ниқоб тақмасдан савдо қилишаётганлиги учун тадбиркорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

       Ушбу маҳаллада янгидан қурилаётган бинода уч нафар фуқаро тиббий ниқоб тақмасдан ишлаётганлиги аниқланиб, уларга профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди ва маъмурий баённома тузилди. Манғит Деҳқон бозори атрофидаги ошхона-кафелар  карантин қоидаларига зид равишда фаолият юритаётгани етмагандай, хизматчилари махсус кийим, қўлқопларсиз хизмат кўрсатишаяпти, тиббий ниқобларни ҳам нотўғри тақишган. Бу ҳақда ҳам маъмурий баённома тузилиб, тегишли тартибда жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, Буюм бозорида назорат  тадбирлари давом эттирилганида баъзи сотувчилар тиббий ниқобсиз фаолият юритаётганликлари, бозорга келган баъзи фуқаролар ниқобни қоидага риоя қилмасдан тақса, баъзилари умуман ниқобсиз юришгани аниқ бўлди. Бозор кириш эшиги олдига махсус дезинфекцион барьер ўрнатилган. Махсус ходим  шахсий ҳимоя кийим ва тепловизор билан таъминланган. Бозор ичида жойлашган  Нодира Худойбергановага қарашли кийим тикиш цехи  чеварлари эса тиббий ниқобсиз фаолият юритаётганликлари аниқланди. Шунингдек, бозор ҳудудида ҳам тиббий ниқобсиз ҳаракатланаётган бир неча фуқаролар аниқланиб огоҳлантирилди ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Назорат тадбирлари шуни кўрсатдики, коронавирус пандемиясига қарши кураш чораларига  ҳамма ҳам бирдай амал қилмаяпти.

   Юртимизда коронавирус пандемияси тезроқ бартараф этилиб, тинч-осойишта кунларга етишни ҳаммамиз ҳам чин кўнгилдан истаймиз, шунга умид қиламиз. Бунинг учун эса ҳамжиҳатликда, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда курашишимиз лозимлигини ҳам унутмайлик!


 Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026