19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 13:20
Жамият 👁 281

САЙЛОВГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

САЙЛОВГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Шу йил 20 сентябрь якшанба куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларга 24-Оқ олтин ва 28-Дарёбўйи сайлов округларида муносиб тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.  
Ўтган 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган сайлов жараёнларини мукаммал даражада ташкил қилиш, сайловларни очиқ, ошкоралик тамойилларига асосланган ҳолда ўтказиш, шунингдек, сайлов қонунчилиги асосларини янада мустаҳкамлаш борасида муҳим ҳужжат бўлди. Сайлов кодексининг қабул қилиниши билан сайлов қонунчилигида кўплаб ўзгаришлар киритилди. Шундай ўзгаришлардан бири сифатида айтиш мумкинки, аввал участка сайлов комиссияларининг аъзолари жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан тайинланади, деб белгилаб қўйиш билан чекланилган бўлса, энди Кодекснинг 23-моддасига асосан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиши мустаҳкамлаб қўйилди.
Ушбу қонун ҳужжатида белгиланган тамойилларга асосланган ҳолда ташкил қилинаётган Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш учун 2 та сайлов округи ва 4 та сайлов участкалари ташкил қилинган бўлиб, шундан 28-Дарёбўйи сайлов округи таркибига 131-сайлов участкаси ҳамда 132-сайлов участкалари киради.
131-сайлов участкасининг участка сайлов комиссияси Қипчоқ шаҳарчасида 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида жойлашган бўлиб, участка чегаралари Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган барча турар жойлар ҳамда Дарёбўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги Тараққиёт аҳоли пункти жанубий қисмидаги 75 та турар жойлардан бошқа барча турар жойлар қамраб олинган. Мазкур сайлов участкасидаги сайлов ҳуқуқига эга бўлган жами сайловчилар сони 2751 нафарни ташкил қилади.
Шунингдек, сайлов округи таркибидаги 132-сайлов участкасининг участка сайлов комиссияси Бештом маҳалласидаги 24-сонли мактаб биносида жойлашган бўлиб, унга фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бештом ва Хўжакўл аҳоли пунктларида жойлашган турар жойлар киради. Мазкур ҳудудлардаги сайлаш ҳуқуқига эга бўлган сайловчилар сони 1464 нафардан иборат.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига 28-Дарёбўйи сайлов округида 3 нафар номзодлар рўйхатга олинган бўлиб, улар аҳоли билан таништирилмоқда. округ сайлов комиссияси аъзолари сайловга муносиб тайёргарлик кўришмоқда. Мазкур округ сайлов комиссияси Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини биносида фаолият олиб бормоқда. Ушбу округ ҳудудига Қипчоқ шаҳарчаси, Дарёбўйи ва Бештом маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси қамраб олинган.
28-Дарёбўйи сайлов округида 2 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, улардаги сайлаш ҳуқуқига эга бўлган  жами сайловчилар сони – 4215 (тўрт минг икки юз ўн беш) нафардан иборат.
Туман сайлов комиссиясининг қарори билан тузилган 2 та сайлов округи ҳамда улардаги сайлов участкаларида сайлов жараёнига пухта тайёргарлик кўрилди. Бинолар зарурий жиҳозлар, сайловга оид қўлланмалар билан таъминланиб, атрофлари ободонлаштирилди.
Мазкур сайлов округларида депутатликка номзодларга ва уларнинг ишончли вакилларига сайловолди ташвиқотини олиб боришда сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун тенг шароитлар берилди. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан мустақил равишда ўтказилди. Номзодлар ҳар бир учрашувда сайловчиларга партия ва ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, уларни амалга ошириш йўллари ҳақида батафсил маълумот бериб бордилар. Уларнинг сайловолди дастуридаги партия ғоялари билан уйғун ҳолда илгари сурилган ташаббуслар сайловчиларда катта таассурот қолдирди.
Ушбу ҳудудлардаги сайловчилар ўзлари танлаган номзодларга овоз бериш учун сайлов кунига қизғин тайёргарлик кўришмоқда.


Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026