19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 11:58
Жамият 👁 181

НОШИРЛИК СОҲАСИДА ЯНГИЛИК

НОШИРЛИК СОҲАСИДА ЯНГИЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сонли қарорига асосан, шунингдек, ноширлик ва матбаа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июнь санасида “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 401-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланган бўлиб, низом  юридик шахслар томонидан ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиш тартибини белгилайди. Низом давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишга, республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари қуйидагилар, Ижтимоий-сиёсий нашрлар, адабий-бадиий нашрлар, болалар ва ўсмирлар нашрлари, маънавий-маърифий нашрлар, илмий нашрлар, илмий-оммабоп нашрлар, ўқув адабиётлари, энциклопедик (маълумотнома) нашрлар, расмий нашрлар, диний нашрлар, ахборот-реклама нашрлари, ишлаб чиқаришга оид нашрлар, ишлаб чиқаришга оид нашрлардан бири қилиб белгиланган.
Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи ўн кун ичида юридик шахснинг раҳбари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали  орқали хабардор қилинади. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органни хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.
Шунинг билан бирга ушбу қарор билан “Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида низом” ҳам тасдиқланган. Низом юридик ва жисмоний шахслар томонидан матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаларини  хабардор қилиш тартибини белгилайди.
Матбаа фаолиятининг ихтисослашувига кўра, босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, офсет усулида чоп этиш, флексо усулида чоп этиш, босма қолипларсиз чоп этиш, трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш, брайль усулида чоп этиш, тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш, чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалашлар ажратилиши белгиланган.
Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи ўн кун ичида юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилинади.  Хабарномага матбаа корхонасида ўрнатилган ёки ўрнатилишга мўлжалланган матбаа ускуналарининг рўйхати илова қилинади. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади. Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун давлат божи ундирилмайди.

Назокат Аллиязова, туман Давлат хизматлари маркази алоқа оператори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026