19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 10:37
Жамият 👁 329

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАКТИК ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА  ТАКТИК ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳаёт фаолияти давомида халқимизнинг  хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳаёти ва фаолияти учун қулай шароит, яъни инсонлар томонидан шакллантирилган муҳитни ва ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, атроф-муҳитга техноген таъсирларни камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Замонавий техник воситалардан, назорат усулларидан ҳамда маълумот ва мавжуд вазиятлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига инсон ҳаёти ва соғлигини асраш билан  боғлиқ комплекс вазифаларни адо этишда Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси, ходимлари томонидан бажариладиган ишлар бу борада алоҳида ўрин тутади.

Хусусан, турли кўринишдаги хавф-хатарлар, яшаш муҳити хавфлари, хавфли табиий ҳодисалар, йўл-траспорт ҳаракатига оид, шунингдек, электр ускуналаридан фойдаланиш бўйича техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, ёнғин хавфи инсон ҳаётини хавф остида қолдиради. Бундай фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда фуқаролар муҳозафасини таъминлаш, хавфни бартараф этиш чораларининг тезкорлик билан кўрилиши кўплаб фалокатларнинг олди олинишини таъминлайди.

21 октябрь куни туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Жайхун мобиль газ” масъулияти чекланган жамияти тактик ўқув-машғулоти ўтказилди. Тадбирга жами 63 та шахсий таркиб ва 12 та техника жалб қилинди. Мазкур тактик ўқув-машғулотида “Жайхун мобиль газ”  масъулияти чекланган жамиятида фавқулодда вазият содир бўлганда, ёнғин келиб чиққанда, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганда, электр ускуналаридан нотўғри фойдаланганда, шунингдек, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби инсон ҳаётий фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар юз берганда туман Фавқулодда вазиятлар Бошқармаси ва давлат  ташкилотлари ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий машқлар орқали кўрсатиб берилди.

Шунингдек, Амударё пахта тозалаш заводида ҳам ана шундай тактик ўқув-машғулоти ўтказилди. Унда 51 та шахсий таркиб аъзолари, 14 та техника воситалари иштирок этди. Машғулотларда мазкур саноат корхонаси ҳудудида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, инсон фаолияти билан боғлиқ турли кўринишдаги хавф-хатарлар, хусусан, ёнғин чиққанда, техника хавфсизлиги қоидалари бузилганда, электр узатиш тизимларидан нотўғри фойдаланганда, ис газидан заҳарланганда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда давлат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тезкор ҳаракатлар амалий машқлар орқали намойиш этилди.

Шу куни Қипчоқ пантон кўпригида ҳам 51 та шахсий  таркиб ва 11 та техника жалб қилинган ҳолда тактик ўқув-машғулотлари ўтказилди. Туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси давлат ташкилоти ҳамкорлигидаги тактик  ўқув-машғулотларида Амударё устига қурилган пантон кўпригида  фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб амалга ошириладиган қутқарув ишлари, офатни бартараф  этиш чоралари бўйича амалий машқлар ўтказилди. Хусусан, пантон кўпригида фалокатли ҳолатлар кузатилганда, ёнғин хавфи, электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, шунингдек, кўприк ҳудудида муз тиқилганда сув тошқини  юз берганда амалга ошириладиган тезкор қутқарув ишлари амалий машқлар орқали кўрсатилди.

Бу каби тактик ўқув-машғулотларини ўтказишдан кўзланган мақсад, халқимизнинг саломатлиги, тинч-осойишталиги ҳамда мамлакат, шу жумладан туманимиз иқтисодий тараққиётини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Тактик ўқув-машғулотларида йўл қўйилган камчиликлар ҳам алоҳида қайд этилиб, келгусида  бундай нуқсонларга йўл қўймаслик юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026