19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 10:37
Жамият 👁 100

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳаёт тасодифларга тўла. Эрталаб ўз кундалик ташвишлари билан уйидан кўчага чиқиб кетаётган одам ўзини олдинда нималар кутаётганини ҳеч қачон билмайди. Бухоро вилоятининг Когон туманида яшовчи бир юртдошимиз ҳам ўз яшаш жойидан юзлаб чақирим олисда, Амударё туманининг “Қипчоқ-Манғит-Туркманистон” чегара йўли бўйлаб ҳаракатланиб бораётганида автоҳалокатга учради. Ушбу автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмишини билганида, балки у олис йўлга чиқмаган бўлар эди. Лекин афсуски, бу фалокат содир бўлди ва ушбу фуқаро бизнинг туманимизда, туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ҳушига келмасдан вафот этди.

Жорий йилнинг 20 октябрь санасида, Қипчоқ овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтган мутасадди идоралар раҳбарлари, Қипчоқ овули масъуллари ва овул фаоллари, кенг аҳоли вакиллари иштирокидаги йиғилишда айнан ана шу  йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари муҳокама этилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев раислигида ўтказилган мазкур йиғилишни Қипчоқ овул фуқаролар йиғини раиси Соатбой Наметов очди ва йиғилганларни кун тартибидаги асосий масала – “Қипчоқ-Манғит-Туркманистон” чегараси йўлида 2020 йил 16 октябрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ва келгусида шу каби кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Улуғбек Худойберганов йиғилиш кун тартибидаги масаланинг ўта муҳимлиги, мамлакатимизда инсон ўлимига сабаб бўладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиб бораётгани, бунга асосан транспорт бошқарувчилар, шу билан бирга оддий йўловчиларнинг эътиборсизликлари сабаб бўлаётгани, аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардан ўтувчи автомобиль йўллари бўйича зарур йўл белгилари ўрнатиш масаласига эътиборсизлик билан қаралаётгани, жуда кўпчилик ҳолатларда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мавжуд йўл белгиларига аҳамият бермасликлари хусусида ҳаётий мисоллар орқали зарур  маълумотлар берди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Алишер Йўлдошев содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда жамоат ташкилотлари, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга туманимиз  аҳолиси орасида маст ҳолда автотраспорт бошқариш ҳолатлари кузатилаётгани, оқибатда йўл-траспорт ҳодисалари юз бераётгани, кўпчилик ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмасликлари, билганлари эса бу белгиларга эътибор қилмасликлари туфайли бахтсиз ҳодисалар юз бераётганини таъкидлади.

Туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи Дилшод Аминов бу каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг содир бўлмаслиги учун йўл ҳаракати қоидабузарликларига нисбатан кескин чоралар кўриш, туманимиз ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қарши кураш чораларидан энг афзали бу масалада кенг жамоатчиликнинг фаоллигини, йўловчи маданиятини ошириш эканлиги, айниқса, аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги йўл бўйларига янгидан махсус белгилар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Қипчоқ овули фаоллари ҳам сўзга чиқишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилиш кунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026