19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 10:38
Жамият 👁 290

КУНДАЛИК ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАРХИ АСОССИЗ РАВИШДА КЎТАРИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

КУНДАЛИК ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАРХИ АСОССИЗ РАВИШДА КЎТАРИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида шу йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, мамлакатимизда аҳолига кундалик истеъмоли учун зарур бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини жон бошига белгиланган меъёрларда, арзон, сифатли ҳамда узлуксиз етказилишини таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда тегишли вазирликлар, туманлар ҳокимликлари ҳамкорлигида аҳоли сонидан келиб чиқиб, кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бозорларда сотилиши назоратга олиниб, нархларнинг барқарорлигини сақлаш чоралари кўрилмоқда. Бу борада туманимиз бозорларида ҳам маълум тартиб-қоидаларга амал қилиш чоралари кўрилмоқда. Яъни, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини биринчи навбатда туманимиз аҳолисига етказиб бериш ва сотиш  учун деҳқон бозорларига олиб чиқилиши таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасининг тегишли хатларига кўра “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори ижросини таъминлаш мақсадида Манғит Деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлик субъектлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларига зарур тушунчалар берилиб борилмоқда.
Қарорга мувофиқ айни кунларда Манғит Деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фермер, деҳқон ҳамда шахсий томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари қўлма-қўл ўтиб, баҳоси ўсишига йўл қўйилмасдан тўғридан-тўғри сотилиши  устидан назорат ўрнатилди. Бозорда санитария, ветеринария қоидаларига риоя этилиши, тозалик, маҳсулотларнинг сифати, истеъмолга яроқлилигини ўрганиш ишлари доимий йўлга қўйилган. Бу борада бўлимимиз ходимлари туман санитария-эпидемологик осойишталик маркази ва туман Ветеринария бўлими билан ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.
Аҳолини арзон нархдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тумандаги фермер ва деҳқон хўжаликлари билан шартномалар тузилиб, ушбу маҳсулотларнинг арзон нархларда сотилишини таъминлаш мақсадида 20 та савдо ўрнига эга бўлган ярмарка ташкил этилди. Мазкур ярмаркада кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган ёғ, шакар, макарон, товуқ гўшти ва мева-чевалар арзон нархларда сотилмоқда. Шунингдек, туман хокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тумандаги чорвачилик фермер хўжаликлари ҳамда гўшт маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолининг гўштга бўлган эҳтиёжини маълум миқдорда таъминлаш борасида йирик шохли қорамоллар сўйилиб, махсус расталарда ҳар бир килограмми 45000 сўмдан, картошка 2500-3000 сўмдан, тухум 900 сўмдан сотилмоқда.
 Туман давлат Солиқ инспекцияси билан биргаликда бозор ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний олиб сотарлик билан шуғулланаётган шахслар аниқланиб, белгиланган тартибда солиққа тортилмоқда ҳамда нархларнинг ўсишига олиб келадиган омиллар бирма-бир ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Жумладан, Ўзбекистон товар хом-ашё биржаси савдоларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, яъни ўсимлик ёғи, шакар, ун маҳсулотлари нархлари тўғрисида маълумотлар олиниб, ўрганилмоқда. Бундан мақсад, тадбиркорлик субъектлари томонидан биржа савдоларида сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ноқонуний олиб сотарлик билан шуғулланаётган шахслар қўлларига ўтиб, нарх кўтарилиб кетмаслиги чораларини кўришдир.
Савдо ярмаркаси ҳудудида сотувчилар ва харидорлар учун қулай шароит яратиш мақсадида бостирма қилиниб, пештахта ўрнатилди. Ушбу савдо ўринларида ва бозорда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида доимий назорат олиб борилмоқда. Юртдошларимизнинг кундалик ҳаётидаги зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари қопланишига ўз ҳиссамизни қўшишни доимий бурчимиз деб биламиз.

Зафар САБУРОВ, Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш  Департаментининг туман бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026