19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:16
Жамият 👁 113

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар бир мамлакатнинг салоҳияти, куч-қудрати ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик билан ўлчанади.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак,  бугунги кунда мамлакатимизда навқирон авлодни она Ватанимизга содиқ бўлишдек эзгу  ғоя ва мақсадлар атрофига бирлаштириш, уларни умумбашарий қадриятларга ҳурмат, шу муқаддас она Ватанимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эътиборга моликдир. Ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб  шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида ўтказилаётган “Ёшлар учрашувлари” ҳам шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шу йилнинг 12 декабрида Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган “Ёшлар учрашуви”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов ва тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, овулнинг фаол 48 нафар ёшлари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов очди ва йиғилганларни кун тартибидаги масала билан таништирди. Маърузачи ўз сўзида шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, илм олишлари, ўз қобилиятларини намоён  этишлари ва ишлашлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирди. Хусусан, ишсиз ёшлар ўз қизиқишларига кўра, ўз-ўзини меҳнат билан банд қилиши ё бирон тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаса, қандай йўл тутиши, қаерга, кимга мурожаат қилиши лозимлиги, кредитлар олишда қандай енгилликлар назарда тутилганлиги ҳақида батафсил тушунтириш берди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ҳокимлиги ташаббускор, юртим равнақига ҳисса қўшаман, деб интиладиган ёшларни доим қўллаб-қувватлашини билдирди.

Туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов сўзга чиқиб, ёшлик – ўқиш, ўрганиш, ишлаб, юксак марраларни эгаллаш учун муҳим давр эканлигини таъкидлаб, ёшларни бундан унумли фойдаланишга даъват этди.

Шундан сўнг, навбат учрашув иштирокчиларига берилди. Овул ёшлари Зоҳид Чоршамов, Сарвар Жумабоевлар ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда ёрдам сўраб, Жавоҳир Саидкамолов, Шаҳзода Раҳимова, Жалолиддин Йўлдошевлар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдилар.

Овул ҳудудидаги Арна бўйи маҳалласида истиқомат қилувчи Шинар Бозорбоева Манғит – Куюк кўпир магистраль йўли бўйига, 27-мактаб атрофига ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда йўлга кесиб ўтиш белгисини ўрнатиш бўйича, Боғ маҳалласида яшовчи  Азизбек Худанов, Шавкат Сапаровлар мобиль алоқани яхшилашда, Ўрта қалъа овулида яшовчи Шоҳруҳ Қўчқоров моддий ёрдам олишда, Боғ маҳалласида яшовчи Холида Нурбоева таълим кредити олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат  қилдилар.

Ёшлар мурожаатларини ижобий ҳал қилиш юзасидан чоралар кўриш учун тегишли маъсулларга топшириқлар берилди ва ижросини назорат қилиш белгилаб олинди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026