16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:27
Сиёсат 👁 266

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 4-Амударё сайлов округидан сайланган депутат Зумрад Бектова, 1-Нукус сайлов округидан сайланган депутат Руслан Жумамуродовлар сайловчилар билан учрашиб, юзма-юз мулоқот қилиш, ҳаётидаги муаммоларини ўрганиб, турмуши сифатини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида туманимизга ташриф буюрдилар.

Дастлабки учрашув 17 декабрь куни 82-сонли мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Учрашув йиғилишини туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очди ва олиб борди. У ўз сўзида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламентига мувофиқ 15-20 декабрь кунлари депутатларнинг сайловчилар билан учрашув даври қилиб белгиланганлигини, шунга мувофиқ депутатлар Зумрад Бекатова, Руслан Жумамуродовлар ҳам ўз сайловчилари билан учрашиш, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти, сиёсий партиялар фракцияларининг  фаолияти, сайловолди дастурларида кўтарилган масалаларнинг бажарилиш ҳолати юзасидан аҳолини хабардор қилиш учун туманимизга ташриф буюрганини маълум қилди.

Учрашув йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сўзга чиқиб, қуйи палатанинг жорий йилдаги фаолияти, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг мустаҳкам кафолатини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлари хусусида батафсил маъруза қилдилар.

Оммавий учрашувдан сўнг, депутатлар Зумрад Бекатова, Руслан Жумамуродовлар сайловчилар билан якка қабул ҳам ўтказиб, мурожаатларини тингладилар.

Шуниси эътиборлики, учрашув йиғилишида  билдирилган мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди, айримлари тегишли корхона-ташкилотларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Шу куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 4-Амударё сайлов округидан сайланган депутат Зумрад Бекатова Қиличбой овулидаги сайловчилари билан ҳам учрашди. Учрашув Қиличбой Маданият марказида бўлиб ўтди ва уни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев очди ва олиб борди.

Депутат Зумрад Бекатова Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Хусусан, Қонунчилик палатаси пандемия шароитида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни яхшилашга қаратилган қонунларни қабул қилишни давом эттирди. Шундай қонунларнинг ичида “прописка” масаласига тааллуқли қонун алоҳида аҳамият касб этади. Бу қонун қабул қилиниши муносабати билан фуқароларининг пойтахт минтақасида доимий рўйхатга олиш тартиб-таомиллари либераллаштирилди ҳамда уларнинг эркин кўчиб юриш ҳуқуқлари кафолатлари оширилди. Эр-хотинга улар никоҳдан ўтган куннинг ўзида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи берилди, “прописка” сўзининг ўрнига “рўйхатга олиш” сўзи амалиётга киритилди.

Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш ишлари давом эттирилиб, процессуал кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ўзгаришлар жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро стандартлар нормаларини миллий қонунчиликка жорий қилишга қаратилганлиги таъкидланди. Сайловчилар депутатларга Амударё туманига ҳам экологик коэффицент қўшиш лозимлиги, аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшини қисқартириш, мактабларда рус тилини ўқитишга эътиборни кучайтириш бўйича таклифлар билдирдилар.

Учрашув йиғилишида депутатга йўлларни таъмирлаш, интернет алоқасини яхшилаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш юзасидан мурожаатлар қилинди.

Учрашув жонли мулоқот ва самимий руҳда  ўтди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019