17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 05:25
Фан ва таълим 👁 2,863

КИТОБГА МЕҲР

КИТОБГА МЕҲР

Таниқли ўзбек ёзувчиси Ўткир Ҳошимов "Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида шундай ёзади: "Эътибор берганмисиз – йўқми, билмадим-у, Сизнинг садоқатда тенги йўқ дўстингиз бор. Қачон хоҳласангиз сиз билан ҳамсуҳбат бўлади. Билмаганингизни ўргатади. Адашсангиз тўғри йўл кўрсатади. Яқин кишиларингиз бурилиб кетганида ҳам у сизни тарк этмайди. Хизмати учун ҳеч нима таъма қилмайди. Йиллаб унутиб ташлаб қўйсангиз, индамайди. Тағин чорласангиз, етиб келиб, хизматингизни қилаверади...”

... Бу дўстнинг номи – Китоб!

Ҳақиқатан ҳам китоб – бизнинг беминнат дўстимиздир. Китобга меҳр болаликдан бошланади. Болага ҳар хил эртак, бадиий китоблар мутолаа қилиш катта фойда беради. Айниқса соғлом боланинг камол топишида бадиий китобларнинг ўрни беқиёсдир.

Албатта, китоб мутолаасида катталарнинг ҳам ташаббускорлиги зарур. Сабаби, бола ота-онадан, ака-опадан ўрнак олиб улғаяди. Шундай экан, болани китобга меҳр руҳида тарбиялаш лозим. Тан олишимиз керакки, бугунги кунда боласига китоб олиб бераётган ота-оналар кам. Менимча, ота-оналар боласига фалон сўмлик мобил телефонлар, турли хил бўлмағур дисклар ўрнига инсонни ҳар томонлама етук, маънан соғлом қилиб тарбиялайдиган, ҳаётда тўғри йўл кўрсатадиган китобларни олиб беришса, мақсадга мувофиқ бўлур эди. Сабаби, китоб инсонга маънавий озуқа берувчи, унинг онгини, дунёқарашини ўстирувчи самарали воситадир. Мен дугоналаримга ҳам китоб мутолаасини тавсия қилган бўлардим.

Бизнинг коллежимизда рус тили ва адабиёти фанидан дарс берувчи севимли ўқитувчимиз Нигора опа Саъдуллаеванинг биз ўқувчи ёшларнинг китобга меҳр қўйиб улғайишимизда ҳиссалари катта. Адабиётдан ўтаётган ҳар бир мавзуни ва ҳар бир бадиий асарни шу қадар онгимизга сингдира биладиларки, биз ҳам бевосита худди мана шу асар қатнашчисига айланиб қоламиз.

Биз шогирдларнинг маънан соғлом, баркамол инсонлар бўлиб камол топишимизда муҳим аҳамият касб этувчи мана шундай – китобни улуғлайдиган чинакам китобсевар ўқитувчимиз омон бўлсин!

Китоблар ҳақида сўз кетар экан, бир қизча эсимга тушади.У туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Барчиной Қозоқбоевадир. Ёш бўлишига қарамасдан, кўплаб жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини мутолаа қилган ва қилмоқда. Бадиий китоблар оламига боғланиб қолган бу қизча мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқийди. Унга айниқса, Ў.Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар”, Шукруллонинг "Кафансиз кўмилганлар” каби асарлари ёқади. Ҳозирда у Марк Твеннинг "Овсар Вильсон” асарини мутолаа қилмоқда.

Орамизда Барчинойга ўхшаган ёш китобхонлар жудаям кўп. Бу - қувонарли. Чунки, китоб - беминнат тарбиячидир.

Азиза МАДРАҲИМОВА,

Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026