16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:43
Фан ва таълим 👁 1,676

ЮТУҚЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНИБ, ЯНГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

ЮТУҚЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНИБ, ЯНГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда мислсиз ютуқларга эришилди. Илм-фан, маданият спорт соҳаларида, соғликни сақлаш тизими, аграр соҳа ҳамда иқтисодиётнинг барча бўғинларида буюк ўзгаришлар, янгиланишлар юз берди.

Иқтисодий-ижтимоий ҳамда маданий-маърифий ҳаётимизда рўй бераётган жаҳон андозаларига мос юксалишлар, ўзгариш ва янгиланишларнинг асосий  мезони – бу бутун дунёда тараққиётнинг "Ўзбек модели” сифатида ҳавас уйғотган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, "Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг халқимиз ҳаётига изчил татбиқ этилганидир. Таълим соҳасида эришилаётган бу каби муваффақиятлар айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлиб ўтаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг анъанавий август Кенгашларида алоҳида эътироф этилмоқда. 26 август куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар хонасида кўтаринки руҳда ўтказилган туманимиз ўқитувчиларининг анъанавий август Кенгашида янги ўқув йили олдидан қилинган ишлар сарҳисоб этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Анжуманда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик мутахассислари, туманимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг вакиллари, таклиф этилган ўқитувчи ва мураббийлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Анжуман делегатлари кун тартибидаги асосий масала – "Сифатли таълим-тарбия - бош вазифамиз” мавзусидаги туман ХТМФМТТЭ бўлими  мудири А.Қўшаевнинг маърузасини эътибор билан тингладилар. Маърузачи ўз нутқида таълим-тарбия соҳасига татбиқ этилаётган инновацион педтехнологиялар, тобора  янгиланиб бораётган таълим масканлари, янгидан барпо этилган мактаб ва спорт иншоотлари ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар туфайли бугунги ўқувчи-ёшлар эришаётган муваффаиятлар замирида устоз ва мураббийларнинг улкан меҳнати, билим ва салоҳияти, фидойилиги борлигини таъкидлади. Соҳада фидойилик кўрсатаётган устоз-мураббийларнинг номларини ҳурмат билан тилга олиб, миннатдорчилик билдирди.

Маъруза юзасидан қизғин музокаралар бўлди. Музокараларда иштирок этган 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Шуҳрат Жуманиёзов, 2-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Райҳон Абдуллаева, 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Наргиза Матлатипова, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Мансур Ўрозбоевлар туманимиз мактабларида олиб борилаётган ибратли ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар хусусида ҳам сўз юритдилар.

Анжуманда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова туман ҳокимлиги номидан устоз ва мураббийларни анъанавий август Кенгаши, яқинлашиб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами ҳамда "Билимлар куни” байрамлари билан самимий табриклади. Шунингдек у ўз сўзида соҳада эришилаётган ютуқларга ҳаққоний баҳо бериб, йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди ва бу камчиликларни бартараф  этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Анжумунда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда юксак натижаларга эришаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг ҳамда туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, туман ҳокимлиги ҳамда ХТМФМТТЭ бўлими томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

Туманимиз ўқитувчиларининг анъанавий  август Кенгаши якунида кўрилган масала юзасидан  тегишли қарор қабул қилинди.

Анжуман сўнгида туманимиздаги 9-сонли ҳамда 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастури намойиш этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Суратда: (чапдан) Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочилари ­- 15-сонли мактаб ўқитувчиси Наргиза Матлатипова, 9-сонли мактаб директори Хайрулла Ўтаганов, 30-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Шарофат Қодирова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019