16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:59
Фан ва таълим 👁 2,417

ИЖОДКОР БОЛАЛАР МАСКАНИ

Бугунги кунда мактабдан ташқари таълимнинг фарзандлар тарбиясидаги ролини кўпчилик ота-оналар жуда яхши тушунадилар. Мактабдан бўш вақтларида ўз фарзандининг "Баркамол авлод” болалар маркази тўгаракларида қатнашишига шарт-шароит яратиб бераётган ота-оналар сони ортиб бораётганлиги қувонарли ҳолдир.

Қиличбойлик Дилмурод ака ўғли Диёрбекни марказимизга олиб келганида у ҳали жуда ёш эди. Услубчи Шокир Худойберганов Диёрбек билан ҳар куни шуғулланди. Унга нафақат санъат сирларини, балки ҳар бир сўзнинг тўғри талаффуз қилиниши, мусиқани тинглаш ва тушунишни ўргатди. Бугунги кунда туманимизда бўлиб ўтаётган "Мустақиллик”, "Наврўз” ва бошқа анъанавий байрамларда энг фаол иштирокчига айланган Диёрбек Ортиқовнинг муваффақиятлари марказнинг ҳар бир ходимини қувонтиради.

"Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Эркиной эса туманимиздаги ўн биринчи сонли мактабда таълим олади. Ота-онаси қизининг шеъриятга бўлган ихлосини қўллаб-қувватлаш учун уни ҳар куни туман марказига олиб келишга ҳеч қийналишмайди.

Кичкина юрагида Ватанга, ота-онага, дўстларига муҳаббати жўш урган Эркинойнинг қалами анча ўткирлашиб қолди. Тўгарак аъзолари устози, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зулфия Оллоёрова раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси ёзувчилар уюшмасининг ҳар ойда ўтказиладиган семинарларида иштирок этиб тенгдошлари ҳамда устозларидан маслаҳатлар оладилар, уюшма томонидан ўтказилган мушоираларда иштирок этадилар.

Бекпошша Абдуллаева "Бошланғич техник моделлаштириш” тўгарагига уч йилдан бери қатнашади. У  Қорақалпоғистон Республикаси "Баркамол авлод” болалар марказида бўлиб ўтган кўрик-танловларда қатнашиб, ҳамиша фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. 2016-2017 ўқув йилида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган "Болалар ижодиёти” фестивалида қатнашиб,  дўппидўзлик бўйича Республикада фахрли иккинчи ўринни, "Электрон ўйинчоқлар” йўналишидаги кўрик-танловда иштирок этиб, фахрли III ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Тўгарак раҳбари Шаҳло Эшимбетова  ҳар бир ўқувчи билан алоҳида, эринмасдан  иш олиб борганлиги сабабли шогирдларини нафақат бошланғич техник моделлаштириш, балки бошқа соҳаларда ҳам уларнинг қизиқишларига қараб шуғулланишларига ёрдам беради. Шу сабабли Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими Вазирлиги томонидан ўтказилган кўрик-танловларда  тўгарак аъзолари Равшанбек Тўраев "Космик  макетлаштириш ва моделлаштириш” йўналишида фахрли III ўринни,  Хуршид Ражаббоев "Радиотехника” йўналиши бўйича фахрли II ўринни эгалладилар. Жамшид Бобожонов эса "Электрон ўйинчоқлар” йўналишида "Энг ёш ихтирочи” номига сазовор бўлди.

Гуласал Алламберганова тўқиш тўгарагига раҳбарлик қилади. Устозидан шу ҳунар сирларини ўрганиб олган қизлар қўли билан яратилган сумкачалар, юбкалар, жакетлар кўрган кўзни қувонтиради.

– Ихлоси баланд қизлар тўқишни жуда тез ўрганиб олишади. Оила аъзоларига пайпоқлар, жакетлар тўқиб берган тенгдошларини кўриб, тўгарагимизга қатнашишни истаётган қизлар жуда кўп. Мен уларга қиз бола нафақат ҳусни, балки одоби, ҳунари билан янада гўзал кўринишларини тушунтираман, – дейди Гуласал Алламберганова.

Инглиз тили тўгараги ўқувчилар билан доим гавжум. Тўгарак раҳбари Маҳфуза Ибрагимова дарс жараёнида мавзуга доир янги методлар, савол-жавоб, қизиқарли ўйинлар  ўтказиб, ўқувчиларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини янада оширади. У раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари "Келиб кетма, билиб кет” шиорига амал қиладилар.

Амалга оширилаётган ишларимиз, қўлга киритилаётган ютуқларимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 январдаги 2731-сонли "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти улкан. Мазкур қарорга кўра, "Баркамол авлод” болалар марказларидаги машғулотлар учун ота-оналарнинг ҳар ойлик тўлов миқдорлари Республика бўйича белгиланганидан икки баравар кам даражага туширилганлиги жуда катта имкониятлар эшигини очиб берди.

Бугунги кунда марказимизда 48 та тўгаракда 1010  нафар ўқувчилар касб-ҳунар ўрганмоқдалар. Ота-оналарнинг қўллаб-қувватлашлари, ўқувчиларнинг марказимиз тўгараклари фаолиятига қизиқишлари тобора ортиб бораётганлиги жамоамиз аъзоларини ўз касбини сидқидилдан бажаришга руҳлантиради. Марказимизни ҳақиқий ижодкор болалар масканига айлантириш ҳар биримизнинг эзгу ниятимиздир.  

Мунира Ҳайитбоева,

"Баркамол авлод” болалар маркази "Ўлкашунослик ва экология” йўналиши услубчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019