18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 01:10
Жамият 👁 1,292

ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР МАСКАНИДА

ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР МАСКАНИДА

Aйни кунда мамлакатимизда ёшларимизга таълим-тарбия бериш билан биргаликда касб-ҳунар ўргатиш, уларни ўн бармоғи ҳунарли инсонларга айлантириш, эртанги ҳаётга баркамол инсон сифатида кириб боришларига пухта замин яратиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилаяпти.

Туманимизда фаолият юритаётган “Баркамол авлод” болалар марказида ҳам ёшлар иқтидорини шакллантириш, уларнинг турли ҳунарларга ва касбларга бўлган қизиқишларини ошириш борасида кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Биз айни кунда ушбу муассасада у ёки бу ҳунарга қизиқишлари кучли бўлган юзлаб иқтидорли болаларни учратишимиз мумкин. Уларнинг ёниқ кўзларида янгиликларга, бунёдкорликка бўлган иштиёқни кўриб, кўзимиз қувонади, албатта.

Бугунги кунда мингдан ортиқ болани ўз бағрига олган ушбу масканда 47 та тўгарак фаолият кўрсатаяпти.

Тўгараклар иши уч хил йўналишда шакллантирилган бўлиб, улар бадиий ижодиёт, техник ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишларидан иборат.

Бу масканда иқтидорли болаларнинг истеъдодларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлаётган бир неча тўгараклар фаолияти билан танишганимизда уларда олиб борилаётган машғулотлар бизни ҳақиқатан ҳам қойил қолдирди.

Шокир Худойберганов раҳбарлигидаги “Шўх болалар” тўгарагида бугунги кунда 10 нафардан ортиқ бўлажак хонандалар мусиқа ва хонандалик сирларини ўрганишмоқда. “Шўх болалар” жамоаси ҳар йили туманимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида фаол иштирок этиб келишади. Улар ҳар бир байрам тадбири учун янги қўшиқлар тайёрлашга ҳаракат қилишади. “Ўзбекистон”, “Бизлар – баркамол авлод” ва “Ҳунар ўрган” қўшиқлари улар томонидан доимо севиб ижро этиладиган қўшиқлардан ҳисобланади.

Биз ташриф буюрган яна бир тўгарак – инглиз тили тўгараги ҳам ўқувчиларнинг энг севимли тўгаракларидан бири экан. Бу ерда биз кичкина болаларнинг инглиз тилини катта қизиқиш, зўр иштиёқ билан ўрганаётганларига гувоҳ бўлдик. Мазкур тўгарак аъзоларининг инглиз тилини зўр ихлос билан ўрганишларининг боиси, тўгарак раҳбари Маҳфуза Ибрагимованинг болаларга бу тилни ўргатишда илғор усуллардан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказиши муҳим омил бўлаётган экан.

Биз тўгарак иштирокчилари томонидан инглиз тилида ижро этилган шеър ва қўшиқларни тинглаб, уларнинг устози, ёш ўқитувчи Маҳфуза Ибрагимованинг тўгарак ишларини ташкил этишдаги қобилиятига, ғайрату шижоатига қойил қолдик.

Гуласал Алламбергенова раҳбарлигидаги тўқувчилик тўгараги ҳам намунали тўгараклардан ҳисобланар экан. Бу тўгарак эшигини очишимиз биланоқ, биз ранг-баранг иплар билан тўқув ишларини амалга ошираётган қизлар даврасига қўшилдик. Тўқув дастгоҳларини моҳирлик билан ҳаракатга келтириб, ихлос билан ишлаётган қизларнинг бири-биридан чиройли нарсаларни тўқишаётгани бизнинг ҳавасимизни келтирди.

– Мен 31-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Гулноза Жуманиёзова бўламан, – дея таништирди ўзини тўгарак аъзоларидан бири. – Мен бу ерга тўрт йилдан буён қатнаб, тўқувчилик сирларини ўрганаяпман. Тўқувчилик бўйича анча тажрибага эга бўлдим. Ҳозир кўпгина нарсаларни ўзим мустақил равишда тўқий оламан. Устозим Гуласал опадан чексиз миннатдорман.

Биз бу тўгарак фаолияти билан танишиб бўлганимиздан кейин болалар марказининг “Бошланғич техник моделлаштириш” тўгарагига ташриф буюрдик. Тўгарак фаолияти билан танишганимизда ўқувчилар томонидан яратилган самолётлар, миноралар, ракеталар, уйлар, тракторлар ва турли ҳайвонлар макетларини кўриб, уларнинг иқтидорларига қойил қолдик.

Ушбу тўгарак аъзоси Бекпошша Абдуллаева “Камалак юлдузлари” танловида биринчи ўринни, “Бадиий ижодиёт фестивали”да дўппидўзлик бўйича иккинчи ўринни, “Техник ижодиёт фестивали”да учинчи ўринни олишга муваффақ бўлган. Шунингдек, тўгарак аъзоларидан Жамшид Бобожонов, Хуршид Ражаббоев ва Жавоҳир Хўжамуродовлар ҳам танловларда турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритишган.

Бу ерда шуғулланаётган ёшларнинг ўз касбининг усталари, меҳри дарё устозлар раҳбарлигида ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ўтказилаётган машғулотларда фаол иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён қилаётганлари бизни ниҳоятда хурсанд қилди.

“Баркамол авлод” болалар марказидан олам-олам таассуротлар билан қайтар эканмиз, у ердаги ҳар бир тўгаракда иштирок этаётган ёшларимизнинг билим олишга, ҳунар ўрганишга ташналиги, орзулари ва камолот сари сидқидилдан интилишлари бизда уларнинг эртанги кунига, келажагининг порлоқ бўлишига катта ишонч уйғотди.

Севара ИБРОҲИМОВА, газетанинг жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026