19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:16
Жамият 👁 185

КЎНГИЛ-КЎНГИЛЛАРДАН СУВ ИЧГАН УЧРАШУВ

КЎНГИЛ-КЎНГИЛЛАРДАН СУВ ИЧГАН УЧРАШУВ

Ҳар бир кишининг ҳаётида дўст-биродарларининг ўрни  жуда муҳим. Инсон ҳаётининг энг оғир дамларида дўстларига суянади, уларнинг меҳридан, оқибатидан мадад олади, муаммоларига бирга ечим излайди. Дўстликни – иймон аломати ҳам дейишади. Унинг маскани кўнгил, у ҳеч қандай мезон билан ўлчанмайди. Ҳақиқий дўстлик ҳар қандай манфаатлардан устун туради. Дўстлар билан ҳаёт тотли  ва мазмунли бўлади.

Инсон ҳаёти давомида жуда кўп  одамлар қуршовида яшайди, дўстлар орттиради. Бироқ, беғубор болалик дамларини бирга ўтказган, оламча ҳайрат ва ҳавас билан бирга мактаб остонасига илк қадам қўйиб, бирга илм сирларини ўрганган синфдош дўстларнинг  ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

Эҳтимол, мактабларни битириб, ҳар бири ҳар ёққа  сочилиб кетган собиқ синфдошларнинг учрашувлари тобора анъанага айланиб бораётганлиги шундан бўлса ажаб эмас.

Яқинда Тўлқин овулида фаолият юритаётган 33-сонли умумий  ўрта таълим мактабини бундан 20 йил муқаддам тугатиб кетган, 1983 йилда туғилган собиқ ўқувчилар ҳам ўзлари таълим олган мактабда учрашувга йиғилдилар. Улар 2 та синфда таълим олган 58 нафар ўғил-қизлар эдилар. Мактаб остонасига илк қадам қўйган кунида уларни тажрибали бошланғич синф ўқитувчилари Турсунбой Отажонов, Орзигул Ғафуровалар илиқ қарши олиб, қўлларидан тутиб, ҳарфларни ёзишни, ўқишни ўргатдилар.

Ҳали болалик шўхликларини тарк этиб улгурмаган болажонларнинг барча эркаликларини, инжиқликларини бағрикенглик билан кечириб, илм дунёси сари дадил қадам ташлашларига эришган, бугунги кунда барчаси ҳаётда ўз ўринларини топганларидан кўнгли юксалиб яшаётган меҳридарё устозлари Орзигул Ғафурова, Турсунбой Отажонов, синф раҳбарлари Римбой Шомуродов, Пардабика Жуманиёзова, Жумагул Авазмуродова, мактаб директори Ҳанифа  Яхшимова ва бошқа ўқитувчилар жамоаси уларни мактаб остонасида соғинч билан қарши олдилар.

Кўзларида ҳаяжон, дилларида орзиқиш билан келган собиқ синфдошлар устозлари билан саломлашиб, омонлик сўрашдилар.  Мактаб директори Ҳанифа Яхшимова  барчани дийдор лаҳзалари билан қутлади. Кейин ҳар бир синф ўқувчилари ўзларининг илк устозлари билан таълим олган синфларига киришди. Устозлар синф доскасига кун мавзусини ёздилар: «Дийдорлашув!» Кўнгилга яқин, самимий, бундай қувончли лаҳзаларда тиллар кўнгил кечинмаларини сўзлашга ожизлик қилади.

Собиқ синфдошлар – мамлакатимизнинг турли бурчакларидан айнан шу учрашув учун етиб келган болалик дўстлар аввало ўзларига таълим-тарбия берган устозлари – ҳаётдан бевақт кетган Амат Шомуродов, Собир Худанов, Олламберган Мухторов, Тўлғоной Наврўзбоева, Хадича Жабборберганова, Муҳаммад Худойбергановларни ва ақлли, меҳрибон дўстлари Бегзод Мамутовларни сукут сақлаб, эсга олдилар. Ўзаро суҳбатлардан,  мактаб биносини сайр қилишдан сўнг, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилага бориб кундалик рўзғор эҳтиёжлари учун ишлатиладиган маҳсулотларни хайрия сифатида топширишди ва ногиронлиги бўлган бир фуқарога қишки кийим совға қилдилар. Бундан устозлари жуда хурсанд бўлишди. Аслида бугун ушбу учрашувга йиғилган синфдошлар устозларининг ҳурматини, меҳрини қозонган йигит-қизлар эди. Улар орасида Кенжабой Ортиқов, Фахриддин Жумабеков, Мунира Ўрозбоева, Шаҳло Казакбоева, Бағила Давлатмуродовалар ўзлари ўқиган ушбу мактабда, устозлари билан ёнма-ён, Дилфуза Тожимуродова, Шарофат Шомуродовалар эса 28-сонли мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия беришмоқда.

Шунингдек, Ғуломжон Эшалов, Мансур Ваисовлар ички ишлар органларида, Азамат Собиров, Қурбонбой Эрдошевлар ҳарбий соҳада хизмат қилишмоқда, Назокат Қўчқорова эса эколог. Синфдошларнинг барчаси элда ибратли оилалар бўлиб етишишган.

Шўх болалик даврлари, устозлар сабоқлари, ўқувчилик ҳаётидаги эсда қоларли воқеалари ҳақидаги самимий гурунглардан сўнг, учрашув Манғит шаҳридаги «Ўзбегим» кафесида давом этди. Куй-қўшиқларга шодон рақс тушаётган устозлар ва собиқ синфдошлар ушбу учрашувдан ўчмас таассуротлар олдилар. Кўнгилларидаги меҳр-оқибат, дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026