19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 07:43
Жамият 👁 167

“СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Амударё туманининг Олмазор маҳалласидаги 82-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигида Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худайберганов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ёшлари бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш фикр ва таклифларини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш, муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича ошкора ва самимий мулоқот муҳити яратилди.

Йиғилишни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев  очди ва ўз нутқида мамлакатимизда ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, чексиз имкониятлар ҳақида тўхталиб, ёшларни ўқиб, билим олишга, шижоат билан олға интилишга ҳамда Ватан хизматига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга давъат қилди. Ҳар бир ёшни “Эришган ютуқларимиз ўзимизники, биз хато ва камчиликларни ўрганиб, уларни бартараф қилишга ҳаракат қилмоғимиз керак!” – деган эзгу  фикр билан яшашга чақирди. Шунингдек, билимга чанқоқ, изланувчан туманимиз ёшлари ҳақида ўзининг самимий фикр-мулоҳазларини билдирди.

Шундан сўнг, туман Давлат солиқ инспецияси бошлиғи Айдос Сеитов ҳозирги кунда туманимизда ёшлар, мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари билиши лозим бўлган солиқ турлари хусусида, шунингдек, ишлаб чиқариш ва  хизмат кўрсатиш соҳасида ёш тадбиркорлар сафини ошириш, янги иш ўринларини яратиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов туманимиз ёшлари, мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари ўртасида амалга оширилаётган жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил қилинаётган учрашувларнинг аҳамияти, ёшларнинг  бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тадбирларнинг самараси ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, сектор раҳбарлари йиғилиш иштирокчилари ёшларнинг муаммолари ва таклифларини тингладилар. Ошкора мулоқот ва самимият раҳида ўтган учрашувда Бобур номли овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Беркбай Бегжанов, Озода Индирова, Мафтуна Янгибоева, Сурайё Тўлибоева, Малоҳат Давлетбоеваларнинг ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш тўғрисидаги мурожаатлари, Тўлқин овул фуқаролар йиғинида яшовчи Акбар Болтабоев, Жахонгир Болтабоев, Нигора Бекчановаларнинг  ўз таъдбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари, Бештом маҳалласида яшовчи фуқаро Сафия Назаримбетованинг тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати тингланди.

Бундан ташқари, Оқ олтин овулида яшовчи Акбар Ражапов субсидия асосида исиқхона қуриб беришда, Бўз ёп овулида яшовчи фуқаро Валибек Аминов овул ҳудудига замонавий спорт майдончасини ташкил қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари, Чордара маҳалласида яшовчи фуқаро Динора Камолованинг туман маданият марказида чолғу асбобларини кўпайтириш ҳамда шунинг эвазига тўгарак машғулотларини ташкил қилиш бўйича таклифи ҳам масъуллар томонидан тингланиб, рўйхатга олинди.

Учрашуви кун тартибида кўрилган юқоридаги масалаларни белгиланган муддатда ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026